SHANBA, 2024.12.28, 21:34
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 2
MEXMON 2
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2012 » Октябрь » 26 » Эркаклар наздида орзудаги аёл қандай бўлиши керак?
11:37
Эркаклар наздида орзудаги аёл қандай бўлиши керак?
Дунёда ҳеч бир аёл йўқки, яхши эр, шинам уй, тарбияли болаларни орзу қилмаган бўлса... Эркакларнинг истаги ҳам худди шундай. Фақат уларнинг бу борадаги тасаввурлари жуда содда ва айни вақтда ниҳоятда ҳаққоний. Эркаклар яхши хотин орқали қолган ҳаммасига эришиш мумкин, деб ҳисоблашади. Ушбу мақоламизда сиз турли ёшдаги кучли жинс вакилларининг биз томонга қаратилган тасаввурлари билан танишиб чиқасиз. Демак, яхши хотин бўлиш сирларини эркаклар истакларидан ўрганамиз.
Ёлғон
Баҳодир Ҳожибоев, 28 ёш: — Аёллар арзимаган вазиятларда ҳам кўп ёлғон гапиришади. Буни тан олишлари жуда қийинлигини биламан, лекин «пашшадан фил ясаш»га усталиклари туфайли оиланинг тинчи бузилишига ўзлари сабабчи бўлишади. Дейлик, онам рафиқамга иккита гап айтса, хотиним буни менга тўртта қилиб етказади. Аёллар эркакларга ҳамма нарсани оддий, содда қилиб, борича тушунтиришса, яхши бўларди. Чунки эркак зоти «коса тагида нимкоса» гапларни, «қоғозга ўралган» истакларни, гуноҳга ботирувчи ғийбатларни ёмон кўради.
1- хулоса: кўп ёлғон гапирманг!


Ният
Қодиржон Нортоев, 21 ёш: — Қизларга ҳеч тушунмайман. Бир қизга кўнгил қўйганман, у ҳам менга яхши муносабатда бўлишини орзу қиламан. Бунга ҳар томонлама ҳаракат қилиб ҳам кўрдим... У эса ҳар сафар «сени кўргани кўзим йўқ», дейди, сўнг яна ўзи излаб топади. Қизлар ўзи нима исташини аниқ билмайди, беқарорлигидан йигитларни қийнайверишади.
2-хулоса: ниятингизни очиқ айтинг!


Телефон
Санжар Абдуқаюмов, 17 ёш: — Уйимиздаги барча аёллар телефонда гаплашишни яхши кўришади. 15 ёшли синглимдан тортиб, 65 ёшли бувимгача. Телефонда муҳим бир нималарни ҳал қилишса ҳам майли эди. Синглим дугоналари билан эртага қандай кўйлак кийишини маслаҳатлашса, бувим қўни-қўшни, таниш-билишлари билан тўйга қанақа тоғора қилишни гаплашади. Ойим эса турмушга чиққан опамнинг қайнонаси ҳақидаги гап-сўзларни эшитиб ўтиради. Ҳаммасида қўл телефони бор, камига уй телефони ҳам тинмайди. Мени «пайнет»чилар ҳам таниб қолган. Агар қўлимда бўлганида ҳамма телефон симларини узиб ташлаган бўлардим. Уйлансам, хотинимга телефон ишлатишига рухсат бермайман!
3-хулоса: телефондаги суҳбатларни кескин қисқартиринг!


Туйғулар
Музаффар Шодиев, 28 ёш: — Уйланганимга 4 йил бўлди. Турмуш ўртоғим ўзимдан 6 ёш кичик, қўлидан ҳеч бир иш келмайдиган, ғўргина қизча эди. Ҳозир анча уқувли бўлиб қолган, икки боланинг онаси. Аёлларни ширин овқат пиширишга ўргатиш мумкин экан-у, аммо ширин сўзли қилиш жудаям қийин экан. Ишдан келганимда ёки бирор байрам кунлари нималардир деб кутиб олгиси келади-ю, лекин журъати етмаётганини сезиб тураман. Мендан уяладими, билмайман… Очиқ айтаман, аёллар ўз жуфти ҳалолларига ҳар қанча ширин гапириб, эркаланса, туйғуларини ошкора айтса, эркак ҳам аёлига шунчалик самимий ва меҳрибон бўлади.
4-хулоса: жуфти ҳалолингиздан уялманг, туйғуларингизни билдиринг!


Пардоз
Боисхон Эрматов, 45 ёш: — Менга қариганини эрта тан олиб, ўзига нисбатан умуман беэътибор бўлиб қоладиган аёллар ёқмайди. «Биз энди ёш келин бўлармидик», деб, пардоз қилишни, қоматни сақлаб туриш кераклигини унутиб юборганлар қанча. Бирга узоқ йиллар яшаган эр-хотинлар орасида хиёнат айнан 40-45 ёшларда кўпроқ кузатилади. Суриштирсангиз, аёли эри ҳақида бутунлай унутган, ўзини оиласига бағишлаган бўлиб чиқади. Ахир оиланинг асоси эр, аёлнинг барча ҳаракатлари эрнинг кўнглига йўл топишга қаратилган бўлиши керак.
5-хулоса: аёлнинг қаришга ҳаққи йўқ!


Қайта тарбия
Ҳаётжон Бурҳонов, 24 ёш: — Қизлар кўпроқ тасаввурларига ишониб яшайдилар. «Мен турмушга чиқмоқчи бўлган йигит ундай бўлиши керак, бундай юриши керак», деб орзуларга эрк беришади. Орзу қилган яхши, аммо тақдир уларга бошқачароқ турмуш ўртоқни учратса, ўшанинг борига қаноат қилмай, ўзлари қайта тарбияламоқчи бўлишади. Йигитларга эса ақл ўргатаверадиган қизлар ёқмайди.
6-хулоса: эркак кишига ўқитувчи сифатида эмас, ўқувчи бўлиб кўрининг.


Аёллик назокати
Нодир Эргашев, 33 ёш: — Бозорда савдо қиламан. У ердаги сотувчиларни коллективим деб атасак, улар орасида эркакшода бўлиб кетган аёллар билан мулоқотда бўлгим келмайди. Албатта, бундай аёллар ҳаёт тақозоси билан бозорда ризқини териб юришибди. Аммо барибир эркак кишидан бир поғона паст тушиб муомала қилгани дуруст.
7-хулоса: аёл ким бўлса ҳам, аёллик назокатини сақлаб қолиши шарт!



Олий мавқе
Ҳасан Шодиев, 38 ёш: — Бугунги кун аёлида ҳамма эркинлик ва имкониятлар бор: машина ҳайдайди, пул топади, мансаб эгаси бўлади... Мен истардимки, улар аёл бўлиб яшашдан энг олий мақсад нима эканлигини унутмасалар бас. Карьера деб турмушга чиқишни кечиктириш ёки фарзандли бўлишни ортга суриш бизнинг ўзбек аёлларимизга хос эмас.
8-хулоса: она ва рафиқа бўлиш — аёлнинг ҳаётдаги энг олий мавқеси!



Қизиқишлар
Бобур Ғанижонов, 30 ёш: — Эркакларнинг аёлларга ўхшаб чаллари, чақириқ, келинсалом, ҳайитчой каби маросимлари бирмунча камроқ. Уларда фақат чойхона, ош ва футбол бор. Хотинлар эрларининг қизиқадиган нарсаларига қарши чиқмасдан, очиқ юз билан кузатиб, яхши кутиб олсалар, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади!
9-хулоса: эрингизнинг қизиқишларини инкор этманг!


Кўз ёшлар
Латиф Рафиқов, 52 ёш: — Аёл — дунёдаги энг кучли ва энг ожиз мавжудот. Унда йиғлаб олиш орқали ҳамма салбий таассуротларни ўзидан соқит қилиш имконияти бор. Лекин бўлар-бўлмасга йиғлаб, эрига айтганини қилдирадиган аёллар хато қиладилар. Чунки эркак киши чин йиғини ажрата олади.
10-хулоса: йиғидан қурол сифатида фойдаланманг!



Озодалик
Элдор Ҳамидов, 18 ёш: — Мен қизлар, аёллардаги озодаликни қадрлайман. Шунинг учун ҳам қизларнинг биринчи навбатда оёқ кийимига, тирноқларига, сочига қарайман. Агар ҳаммаси жойида бўлса, тирноқларини ўстириб олмаган, сочлари ёғли бўлмаса, демак, бу қиз ўзининг юриш-туришини назорат қила олади, деб ҳисоблайман.
11-хулоса: Озодалик — аёлликнинг муҳим шартидир!


Тежамкорлик
Ҳожиакбар Турсунбоев, 56 ёш: — Хотинларнинг исрофгарчиликка йўл қўйиб, тўй-ҳашамда кўп даҳмаза нарсаларни ўйлаб топишига қаршиман. Бу билан ўзларини ҳам, оила бошлиқларини ҳам қийнаб қўядилар.
12-хулоса: режали ва тежамкор аёл — ҳар бир эрнинг орзуси!


Кийим
Шодиёр Асанов, 36 ёш: — Хотиним билан 12 йилдан бери яшаётган бўлсам, ҳар мавсумда янги кўйлак ёки мато чиққанини айтиб, «кийимим йўқ», деб нолийверади. Модачилар хотинлар билан тил бириктириб, «эрларингнинг пулини шилинглар», деганми, ҳайронман?
13-хулоса: кийимга ўч бўлманг, чиройли юришни эсдан чиқарманг!


Ғамхўрлик
Исломжон Қурбонов, 16 ёш: — Болалигимда онам менга кўпроқ вақт ажратарди. Ҳозир улғайиб, мустақил бўлсам ҳам онамнинг кўп ишларда ёрдам беришини кутаман. Онам эса сингилларимга совчи кутиш ва узатилган опамнинг ташвишлари билан яшайди.
14-хулоса: оиладаги ҳар бир эркак — аёлнинг ғамхўрлик объектидир!



Орзу
Жамшид Боситов, 23 ёш: — Институтдаги курсдош қизлар қаёқдаги виртуал муҳаббатларга ишониб юришади.  Ундан кўра, ёнларида юрган йигитларнинг қадрига етишсин. Оқ отдаги шаҳзода компьютердан эмас, ёнингиздан топилади!
15-хулоса: осмоний орзуларни эмас, амалга ошадиганларини кўзланг!


Қаноат
Диёржон Маҳкамов, 27 ёш: — Аёлларга қанча яхшилик қилманг, барибир бир кунмас-бир кун «сенга тегиб нима кўрдим?» деб ношукрлик қиларкан. Аёллар, ношукрлик қилманг! Хотинидан шу гапни эшитган эркакнинг бутун ҳаётдан, қолаверса, сиздан кўнгли совиб кетади.
16-хулоса: борининг қадрига етинг!



Дардга сабр…
Сардор Халилов, 25 ёш: — Эрининг яхши-ёмон кунида бирдек, ўзгармасдан турадиган, суянса, ишонса бўладиган аёллар саодатга эришади, жамиятда қадр топади. Енгиллик қилиб, қийинчилик шароитида ташлаб қочганлар эса охир-оқибат хор бўлади. Аёл эридан меҳр истар экан, аввало унинг ўзи муҳаббатли бўлсин.
17-хулоса: дард келганда сабр қилинг!


Меҳнатсеварлик
Дониёр Маҳкамов, 19 ёш: — Меҳнаткаш қизларни яхши кўраман. Чунки улар уй-жойни тоза тутишади. Кўчаларга эрталабдан сув сепиб, супураётган, лекин ҳали турмушга чиқмаган қизларни кўрсам, «мен ҳам келажакда қизларимни ана шундай тарбиялайман», деб ният қиламан.
18-хулоса: Меҳнатсевар аёллар — эркакларнинг ярим бахти!


Мақтов
Ойбек Абдураҳмонов, 35 ёш: — Аёл киши камроқ гапириб, кўпроқ эшитса, эркак кишига шунча кўп ёқади. Яна эркакларни тез-тез мақтаб туриш керак. Шундагина уйингизда бузилган дазмол, ишдан чиққан жўмрак бўлмайди, ҳаммаси ўз вақтида бажарилади.
19-хулоса: Эркакни ақлли ва чаққон эканига ишонтиринг, ишингиз битади!


"Ўзингизни ҳурмат қилинг!"
Азиз Толипов, 30 ёш: — Аёллар эрларидан шубҳаланиш ва доимо «мени яхши кўрасизми?» деб сўрайвергандан кўра ўзларига баҳони баланд берганлари кўпроқ самара беради. Масалан, эркак аёлидан «сизга ишонаман, сиз мени яхши кўрасиз, чунки мен бунга муносибман» деган гапни эшитса, аёлининг бу қадар ишончидан ҳайратга тушади ва беихтиёр унинг гапларини маъқуллайди.
20-хулоса: ўзингизни ҳурмат қилинг, шунда бошқалар ҳам ҳурматда бўлади!


Мана, сўровномамизда иштирок этган 20 нафар эркакнинг 20 хил фикрини ўқиб кўрдингиз. Энди ўзингизни тафтиш этиб, қайси фикрларга қўшилишингиз, қай бирини инкор этишингиз ва сизда қайси бир жиҳатлар топилмаслигини сарҳисоб қилиб кўринг. Хулосаларингизни умумлаштириб, «орзудаги аёл» бўлишингизга қанча қадам қолганини аниқлаштиринг ва олға босинг. Шунда жуфтингиз сиздаги ўзгаришни сезади ва сизни умрининг охиригача севишга минглаб сабаблар топа олади!
Азиза ҚУРБОНОВА

Категория: Психология | Просмотров: 5057 | Добавил: kamila | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 43
43 Dias93   (2013.10.16 01:05) [MALUMOT]
zo`r chiqibdi

42 ABDULAZIZ   (2013.06.07 20:53) [MALUMOT]
aaaaaaaaaaaaaaaaaa

+1   Спам
41 Munissa90   (2012.10.29 16:33) [MALUMOT]
Voyvuuu manda shuuuncha voqt yo' o'qishga kamro yoziyla....

40 _Mahzuna_   (2012.10.28 14:43) [MALUMOT]
1- хулоса: кўп ёлғон гапирманг!
2-хулоса: ниятингизни очиқ айтинг!
...........'
20-хулоса: ўзингизни ҳурмат қилинг, шунда бошқалар ҳам ҳурматда бўлади!
qoyile hali turmushga chiqmasdan shuncha ma'lumot surprised yo'q qo'rqib qoldim tongue

39 majesty_maftun   (2012.10.27 21:19) [MALUMOT]
rahmat malumotla uchun))

38 google93   (2012.10.27 20:07) [MALUMOT]
yaxshi

37 -=_BeKzOd_BeK_=-   (2012.10.27 19:46) [MALUMOT]
obbo

36 -=★_BmS_★=-   (2012.10.27 14:48) [MALUMOT]
wink

35 -=★_BmS_★=-   (2012.10.27 14:48) [MALUMOT]
wink

34 -=★_BmS_★=-   (2012.10.27 14:48) [MALUMOT]
wink

33 versale_9194   (2012.10.27 10:17) [MALUMOT]
yaxwi malumot qizla o'qip bundan oziga kerakli xulosa chiqarsa ayni muddao...

32 $MERGAN$_007   (2012.10.27 09:25) [MALUMOT]
raxmat

31 $MERGAN$_007   (2012.10.27 09:25) [MALUMOT]
biggrin

30 $MERGAN$_007   (2012.10.27 09:25) [MALUMOT]
yashi

29 ☆Littlestar☆   (2012.10.27 07:48) [MALUMOT]
rAhmat

BAXO BERING-1   Спам
28 ☆Littlestar☆   (2012.10.27 07:48) [MALUMOT]
rAhmat

BAXO BERING-1   Спам
27 ☆Littlestar☆   (2012.10.27 07:48) [MALUMOT]
rAhmat

26 ☆Littlestar☆   (2012.10.27 07:48) [MALUMOT]
rAhmat

25 ☆Littlestar☆   (2012.10.27 07:48) [MALUMOT]
rAhmat

24 ☆Littlestar☆   (2012.10.27 07:48) [MALUMOT]
rAhmat

23 SiRliॐQiZaLoQ   (2012.10.27 06:45) [MALUMOT]
turi.

22 Îsmîmî-Ýøzîshîm-Shârtmi   (2012.10.27 03:45) [MALUMOT]
aha

21 DINAMO19880429   (2012.10.27 01:08) [MALUMOT]
safsata

19 $MERGAN$_007   (2012.10.26 23:57) [MALUMOT]
yaxshi maslahatla qizlaga biggrin

20 qudratbek9027   (2012.10.27 00:30) [MALUMOT]
nima qilasiz ko'nasizda endi a qizlar biggrin

18 $MERGAN$_007   (2012.10.26 23:56) [MALUMOT]
happy

17 $MERGAN$_007   (2012.10.26 23:56) [MALUMOT]
smile

16 dilbek3310   (2012.10.26 22:15) [MALUMOT]
Yaxshi

15 Djjasurbekstudio   (2012.10.26 19:48) [MALUMOT]
Qizlar u.n foydali, örganinglar

14 Sonya   (2012.10.26 19:18) [MALUMOT]
zo'r, qoyil qoldim biggrin rahmat

13 Quziboy   (2012.10.26 18:51) [MALUMOT]
Juda qiziq ma'lumot ekam

12 ABDULLOH   (2012.10.26 18:42) [MALUMOT]
mani nazarimdagi ayoldi etib bersam qizlar xafa boladi. . .

11 Muzaffar3232   (2012.10.26 17:12) [MALUMOT]
Yaxshi gaplar ayniqsa telefon haqidagisi

10 Gulinoz_171   (2012.10.26 16:14) [MALUMOT]
xmm

9 Virus77   (2012.10.26 16:10) [MALUMOT]
t6risi etsam oxrga4a 6qimadm

8 nice_boy8998   (2012.10.26 15:38) [MALUMOT]
eya bizani uylekkan odamlayam bor ekanu

7 (((_CharoS_)))   (2012.10.26 14:20) [MALUMOT]
RAXMAT uhm

6 (((_CharoS_)))   (2012.10.26 14:18) [MALUMOT]
malumot juda antiqa ekan smile

5 (((_CharoS_)))   (2012.10.26 14:17) [MALUMOT]
surprised surprised surprised surprised surprised

4 _LideRMaN_   (2012.10.26 13:37) [MALUMOT]
yaxwi gapla!

3 WORLD_OF_WARCRAFT   (2012.10.26 12:06) [MALUMOT]
TO'G'RISI O'QIMADIM. dry dry dry

2 Дерзкий_Парень   (2012.10.26 11:53) [MALUMOT]
Xaaaaaaa

+1   Спам
1 ♥VioLeTTa♥   (2012.10.26 11:48) [MALUMOT]
biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz