Энг барқарор компаниялар: Топ-10 // Технология 29 декабрь 2014, 17:34
Молиявий инқироз ҳали- ҳамон ҳукм сураётган давримизда ҳам шундай компаниялар борки, уларнинг акциялари ўз соҳибига даромад келтиради. Қуйида ана шу компаниялар билан танишасиз. “H&M” 1 Бренд қиймати: 21,083 млн доллар Акциялар ўсиши: +16 фоиз Компания мунтазам равишда кенгайиб бормоқда. “H&M” магазинлари сони йилига 10-15 фоизга кўпаймоқда. Биргина 2014йилда компания 375 та янги савдо нуқталарини ташкил этди. “H&M”нинг бутун дунё бўйича хизмат кўрсатувчи интернет- магазини ҳам мавжуд. “Honda” 2 Бренд қиймати: 21,673 млн доллар Акциялар ўсиши: +17 фоиз “Honda” 20 йиллик танаффусдан сўнг “Формулу-1”га қайтди. Бу эса компаниянинг ишлари жойида эканлигини англатади. “Honda”нинг маркетинг фаолияти ҳам яхши кетмоқда. “Amazon” 3 Бренд қиймати: 29,487 млн доллар Акциялар ўсиши: +25 фоиз “Amazon” муваффақиятининг сири унинг ҳар бир мижознинг кўнглини олишида. Шунингдек, компания ўз маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқаради. Масалан, электрон китоблар ва смартфонлар. “Amazon” яқинда АҚШ фуқаро авиацияси федерал бошқармаси билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Энди Америка лайнерлари бортида йўловчилар “Amazon” қурилмаларини ўчиришларига ҳожат йўқ. “Disney” NEW FANTASYLAND OPENS AT WALT DISNEY WORLD Бренд қиймати: 32,223 млн доллар Акциялар ўсиши: +14 фоиз “Disney”нинг даромади ўсиши янги маҳсулотларни яратишда инновацион технологиялардан фойдаланиши билан изоҳланади.2014 йил натижаларига кўра, бу компания дунёнинг энг қиммат брендларидан бири бўлди. “McDonalds” 5 Бренд қиймати: 42,254 млн доллар Акциялар ўсиши: +1 фоиз Дунёдаги энг оммабоп фаст- фуд тармоғи. “McDonalds” ҳар куни дунёнинг 100та мамлакатидаги 70 миллиондан ортиқ мижозга хизмат қилади. Компания даромади шунинг учун ҳам юқори. “Samsung” 6 Бренд қиймати: 45,462 млн доллар Акциялар ўсиши: +15 фоиз Hi-Tech бозорининг энг кучли қатнашчиларидан бири. Айни пайтда “Samsung” “Apple” билан жиддий курашга киришган. Корея компанияси электроника оламида турли янгиликларни жорий этаётганлиги боис унинг ўсиш суръати ҳали-бери пасаймайди. “Microsoft” 7 Бренд қиймати: 61,154 млн доллар Акциялар ўсиши: +3 фоиз Компанияга Сатья Наделла бош ижрочи директор бўлгач, “Microsoft” янги ҳаётга қадам қўйди. Компания мобиль ва “булут” иловалар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратмоқда. Кўпчилик “Microsoft”нинг янги даври бошланганини эътироф этмоқда. “Coca-Cola” 8 Бренд қиймати: 81,563 млн доллар Акциялар ўсиши: +3 фоиз Ер юзида ушбу ичимлик ҳақида эшитмаган одамни топиш қийин бўлса керак. Кейинги пайтда компания экологияга аҳамият бермоқда. 2020 йилга келиб ичимликлар идишларини ишлаб чиқаришда “PlantBottle” деб номланувчи экологик тоза технологиядан фойдаланиши кутилмоқда. “Google” 9 Бренд қиймати: 107,439 млн доллар Акциялар ўсиши: +15 фоиз “Google” — дунёнинг энг тиришқоқ компанияларидан бири. Кўпчилик “Google” деганда фақат қидирув тизимини кўз олдига келтирса-да, аслида компания жуда кўплаб турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Кейинги пайтда компания биотехнология ва сунъий онг яратишга катта пул тикмоқда. “Apple” 10 Бренд қиймати: 118,863 млн доллар Акциялар ўсиши: +21 фоиз “Apple” янги “iPhone”дан ташқари ақлли соат ишлаб чиқарди ҳамда ўз тўлов тизимини йўлга қўйди. Компания инсонлар ҳаётини енгиллаштиришга ҳаракат қилмоқда ва буни уддалаяпти ҳам. “Apple” 2014 йилда “Interbrand” талқини бўйича йилнинг энг қиммат бренди деб эътироф этилди. Манба: vidimo.rustoria.ru