Энди Гарсиа “Kurtlar vadisi pusu”да
Энди Гарсиа 1956 йил 12 апрелда Кубанинг Бехукаль шаҳрида таваллуд топган. У беш ёшга тўлганида революция сабаб Америкага кўчиб кетишга тўғри келади. 1978 йили Гарси Лос-Анжелесга келади ва турли театр труппаларида чиқиш қилиб юради. Вақти вақти билан эса телевидениеда кичкина ролларни ижро этиб турарди. Энди Гарсианинг илк экранда пайдо бўлиши "Ўлишнинг 8 миллион йўли” фильмида (1986) содир бўлади. Кейинги ўн йилда актер криминал жанрда "Дахлсизлар”, "Қора ёмғир”, "Ички текширув”, "Чўқинтирилган ота-3” фильмларида рол ижро этади.
Дунёнинг бир нечта давлатида телетомошабинларнинг севимли сериалига айланган ва айни кунларда ҳам эфирга узатилиши давом этаётган "Kurtlar vadisi pusu” телесериали бош қаҳрамони ролини талқин этган Нежати Шашмаз ҳамда дунёга машҳур актер Энди Гарсиа билан суҳбат.
Мухбир: Аслида бу сериал сизга аввалдан таниш, аммо бу лойиҳа нимаси билан сизни ўзига жалб қилди?
Энди Гарсиа: Менга шундай таклиф бердики, қаршилик қилолмадим, йўқ дея олмадим. Нежати бу телесериали билан ажойиб иш кўрсата олди. Мен ва Шерон Стоун саккиз йил олдин мана шу муваффақият ичида эдик. Ўша мавсумга оид ажойиб хотираларим бор. Айнан мана шу сабабли қўнғироқ қилиб таклифни беришганида сираям иккиланмасдан жуда яхши синов бўлади дедим. Ҳам дўстларимни, шунинг билан бирга биринчи марта Истанбулни кўрар эдим.
М.: Сиз сериалда Амон ролини ижро этасиз. Қаҳрамонингиз ҳақида бирор маълумот берсангиз?
Э.Г.: Йўқ, асло мумкин эмас. аммо жуда махфий қаҳрамон.
М.: Мамлакатимиз ҳақидаги фикрларингиз?
Э.Г.: Мен Туркиянинг фақатгина тарихини биламан. Озгина саёҳат қилдим. Денгиз бўйлаб сайр қилдим. Осиё ва Европа қитъаларини кездим. Кўплаб диққатга сазовор жойларни кўрдим. Демак, бу мен учун ҳам иш ҳамда бир саёҳат ҳисобланади. Йўлбошловчим эса Нежати.
Нежати Шашмаз: Энди айтиб ўтганидек, биз сериалнинг аввалига қисмларида Голливудда тасвирга олиш ишларини олиб борган эдик. Бу бир бошланғич эди. Ҳозир эса бу ишларнинг Истанбулда олиб борилиши ҳам бир янги бошланғич.
М.: Сериалнинг кейинги қисмлари ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
Н.Ж.: (Эндига қараб, кулади) У бизнинг сирларимизни билиб олмоқчи. Сизга шуни айтишим мумкинки, кейинги қисмлар телетомошабинлар учун ҳаяжонларга тўла бўлади. Очиғи, ўзим ҳам экранга қайтишни соғиниб қолибман.
М.: Энди сериал томошабинлари ва мухлисларингизга тилакларингиз?
Э.Г.: Нима ҳам дердим, сериални кўринглар. Ҳаммаси олдинда. Сизларни ҳис-ҳаяжон ва кутилмаган саҳналарга бой саҳналар кутиб турибди.
|