YAKSHANBA, 2024.12.29, 12:24
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 5
MEXMON 5
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2013 » Январь » 16 » Энди чет тилини билмаганлар олий ўқув юртларига кира олишмайдими?
00:38
Энди чет тилини билмаганлар олий ўқув юртларига кира олишмайдими?
ёхуд 2013 йилдан бошлаб чет тили ўқитувчиларининг "кетмони учади”
 
Юртбошимиз томонидан яқинда қабул қилинган "Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарор таълим тизимида кутилмаган бурилиш бўлди десак муболаға бўлмайди.
Қуйида, ушбу қарорда белгиланган тартиб қоидалар билан таништириб ўтамиз.
 
АНЪАНАВИЙ ТАЪЛИМ БЕРИШ УСЛУБИГА ЧЕК ҚЎЙИШ ВАҚТИ КЕЛДИ
Мустақиллик йилларида 51,7 минг нафардан зиёд чет тиллар ўқитувчилари тайёрланди, умумтаълим мактабларининг 5-9 синфлари учун инглиз, немис ва француз тиллари бўйича мультимедиа дарсликлари, бошланғич синфларда инглиз тилини ўрганиш бўйича электрон ресурслар тайёрланди, умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда 5 мингдан кўпроқ лингафон кабинетлари жиҳозланди.
 
Шу билан бирга чет тилларни ўрганишни ташкил қилишнинг амалдаги тизимини таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар замон талабларига, хусусан, илғор ахборот ва медиа-технологиялардан фойдаланиш борасидаги талабга тўлиқ жавоб бермаяпти. Таълим асосан анъанавий услубларда олиб борилмоқда. Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш янада такомиллаштирилишини тақозо этади.
 
Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларига ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш мақсадида қарорда қуйидагилар белгилаб қўйилди:
 
2013/2014 ЎҚУВ ЙИЛИДАН БОШЛАБ...
*Республиканинг барча ҳудудида чет тилларни, асосан, инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг биринчи синфларидан ўйин тарзидаги дарслар ва оғзаки нутқ дарслари шаклида, иккинчи синфдан бошлаб эса алифбо, ўқиш ва грамматикани ўзлаштиришдан босқичма-босқич бошланади;
 
*олий ўқув юртларида айрим махсус фанларни, хусусан, техник ва халқаро мутахассисликлар бўйича ўқитиш чет тилларда олиб борилади;
 
*умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари ва ўқитувчиларини чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-услубий комплекслар билан таъминлаш, уларни белгиланган муддатларга риоя этилган ҳолда қайта нашр этиш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасининг айланма маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади.
 
МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
Чет тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича доимий ишлайдиган Мувофиқлаштирувчи кенгаш  ташкил қилинади, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети унинг ишчи органи этиб белгиланади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш  манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда ҳамда етакчи олим ва мутахассисларни жалб этган ҳолда:
 
2013 йилнинг 1 мартигача бўлган муддатда ҳар бир таълим босқичида чет тилларини билиш даражасининг аниқ мезонларини назарда тутувчи янги таълим стандартлари тасдиқланишини таъминлайди;
 
2013 йилнинг 1 майигача бўлган муддатда умумтаълим мактабларининг биринчи синфидан бошлаб чет тиллар таълимини узлуксиз жорий этилишини, шунингдек, таълимнинг барча босқичларида унинг давомийлигини назарда тутувчи умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларининг янги ўқув режалари ва дастурлари тасдиқланишини таъминлайди;
 
таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва режалари, дарсликларни ишлаб чиқиш, шунингдек, таълим жараёнини ташкил этиш учун етакчи хорижий ўқув марказларини, чет тиллар бўйича халқаро экспертлар ва мутахассисларни жалб этади;
 
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда чет тилларни ўқитиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиши ва кучайтирилишини, ўқув якунлари бўйича умумэътироф этилган тестлар (имтиҳонлар) топширилишини таъминлайди.
 
БИЛИМ ДАРАЖАСИ ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ АНИҚЛАНАДИ
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази таркибида Чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси ташкил қилинади ва унинг вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгиланади:
 
халқаро эътироф этилган стандартларнинг талабларига мувофиқ чет тилларни билиш даражасини баҳолашнинг Миллий тест тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
 
ўрганувчиларни чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлашни тўлов асосида тест ўтказиш (жумладан, интернет орқали масофавий) ва давлат намунасидаги тегишли малака сертификатини беришни ташкил этиш;
 
ўрганувчиларнинг мустақил равишда чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш учун тестга тайёрланишларига зарур маълумотларни тайёрлаш ва Интернет тармоғига жойлаштириш.
 
БАРЧА ЙЎНАЛИШ КИРИШ ТЕСТЛАРИ БЛОКИГА ЧЕТ ТИЛИ КИРИТИЛАДИ
Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда 2015/2016 ўқув йилларидан бошлаб барча олий таълим муассасаларига кириш тестлари блокига хорижий тилни киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
 
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
 
*умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув муассасаларида чет тиллар ўқитувчиларига зарур эҳтиёжи бўлган узоқ туманлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида яшаётган аҳоли ичидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тавсияномалари асосида чет тиллар ўқитувчилари ихтисослигига олий таълим муассасаларига мақсадли қабулни амалга оширишга рухсат этилади;
 
*мақсадли қабул асосида олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган шахслар ўқишни битирганларидан сўнг ўзлари яшайдиган жойларда жойлашган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тавсияномаларида кўрсатилган таълим муассасаларида 5 йилдан кам бўлмаган муддатда олинган мутахассисликлари бўйича ишлаб беришлари шарт.
 
ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ДАРОМАДИ ОШИРИЛАДИ
 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг чет тиллар ўқитувчилари ва муаллимларига қонун ҳужжатлари билан белгиланган рағбатлантирилувчи тўловлар ва қўшимчаларни ҳисоблашда, уларнинг лавозим маошлари таркибига киритган ҳолда қишлоқ жойларда жойлашган таълим муассасаларида уларнинг тариф ставкаларига 30 фоиз ва бошқа таълим муассасаларида 15 фоиз ставкалари миқдоридаги ҳар ойдаги қўшимчалар қўшиб беришни белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинади.
 
ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР КАБИНЕТЛАРИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази уч ой муддатда молиялаш манбалари Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар, хорижий кредитлар ва халқаро грантлар, шунингдек, ҳомийлар ва хайриячилар маблағлари кўзда тутилган ҳолда, 2013-2016 йилларда таълим муассасалари хорижий тиллар кабинетларини замонавий ахборот-коммуникация ва ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан (қўшимча жиҳозлаш) жиҳозлашнинг жадаллаштирилган дастурини ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда уни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
 
ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ЎРГАТУВЧИ КЎРСАТУВЛАР НАМОЙИШ ҚИЛИНАДИ
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, болалар ва ёшларнинг манфаатлари ҳамда қизиқишларини инобатга олган ҳолда, қуйидагиларни таъминлайди:
 
телевидение, шу жумладан, маҳаллий телеканаллар орқали болалар ва ўсмирларни хорижий тилларга ўргатиш бўйича кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда уларни трансляция қилиш, бошқа халқларнинг тарихи ва маданияти, жаҳон илми ва техникасига бағишланган илмий-оммабоп хорижий бадиий ҳамда мультипликациявий фильмларни ўзбек тилидаги субтитр ёрдамида мунтазам кўрсатиб боришни амалга ошириш;
 
"ZiyoNet” тармоғи орқали таълим муассасаларининг халқаро таълим ва билим олиш манбаларига кириш имкониятларини сезиларли орттириш, унинг ресурс марказини мультимедия ресурслари, шахсий компьютерлар ва мобил ускуналар учун иловалар билан бойитиш, шунингдек, инглиз тилида ўқув ва бадиий адабиётлар, ихтисослаштирилган расмлар билан безатилган газеталар ва журналларни чоп этиш, уларга махсус рукнлар ҳамда иловаларни ташкил қилиш.
 
ШУНИНГДЕК...
 2013 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича ҳар йили бюджет маблағлари ажратилиши назарда тутилган.
 
Лобар АЗИЗХЎЖАЕВА. (ovoza.com)

Категория: QIZIQARLI | Просмотров: 3112 | Добавил: kamila | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 19
19 ABDULAZIZ   (2013.06.14 13:47) [MALUMOT]
wacko

18 ABDULAZIZ   (2013.06.14 13:46) [MALUMOT]
hamani og'zida shu gap

HA ZORU ORGANIW KERAK smile

16 21_Yigitcha_21   (2013.01.17 22:31) [MALUMOT]
menga yoqmadi chunki ingliz tilini voowe bilmayman

15 Blancos77   (2013.01.16 19:10) [MALUMOT]
malumot u4un rahmat

14 Barchin8618   (2013.01.16 17:36) [MALUMOT]
Ex man ingliz tilini umuman bilmiman

13 Feruz1999   (2013.01.16 16:41) [MALUMOT]
dry

12 KichKinA_QiZaLoQ   (2013.01.16 16:03) [MALUMOT]
Zo'r bo'pti qoil

11 Anabel   (2013.01.16 12:23) [MALUMOT]
Очен рада smile

10 ♥Nozik♥Hilqat♥   (2013.01.16 09:50) [MALUMOT]
Rahmat

9 «Muslim»   (2013.01.16 09:02) [MALUMOT]
Arab-tilini xam örganish kerak

Bugundan ingliz tili domla qidiraman unda

7 ♥VioLeTTa♥   (2013.01.16 01:30) [MALUMOT]
voy erinmasdan oqidimaa endi qarorim ozgardi zor ish bo'lib di qoyil biz ham bowqa millatlar kabi chet tillarini bilsak qanday yaxshi raxmat malumot uchun

6 Uzbek   (2013.01.16 01:09) [MALUMOT]
cool

5 Uzbek   (2013.01.16 01:09) [MALUMOT]
cool

4 ♥VioLeTTa♥   (2013.01.16 01:03) [MALUMOT]
vay man ingilz tilini umuman bilmiyma urganiwim kerekandeee baribir kirib keturadi hamma bilmiyman diganim bn baribir bilaman biggrin 1 ta 2 ta sozlarni wink lekin bu qonun yoqmadi na iloj zorimiz boruuu zo'rimiz yoq!

3 __LUNATIK__   (2013.01.16 00:49) [MALUMOT]
BABIR TIL ORGANIWLIK XE4 QA4ON FOYDADAN XOLE EMAS. . .

2 Futbolist1990   (2013.01.16 00:48) [MALUMOT]
aha

1 werla   (2013.01.16 00:47) [MALUMOT]
cool

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz