Калифорниянинг "Sauce Labs” компанияси экспертлари "Internet Explorer” шахсий компьютерлар учун энг ишончсиз браузер эканини аниқлади.
Ушбу браузерни 55 миллиондан ортиқ марта ишга тушириш натижасига кўра, у 0,25% ҳолатда хатоликни кўрсатган, бу "Safari”, "Opera”, "Chrome” ва "Firefox” браузерлариникига қараганда кўпроқ.
"Safari” браузерида хатолар фоизи - 0,15%, "Opera”да - 0,125% га яқин кўрсаткични, "Chrome”да - 0,12% ва "Firefox”да - 0,11%ни ташкил этган. Шундай қилиб, бу борада "Firefox” браузери энг яхши натижани қайд этди – ундаги хатоликлар миқдори бошқа оммабоп веб-браузерларникидан кам бўлиб чиқди.
"Net Applications” маълумотларига кўра, июль ойида "Internet Explorer”га веб-браузерлар бозорининг 56,61%, "Firefox”га - 18,29%, "Chrome”га - 17,76% ва "Opera”га - 5,42% тегишли бўлган.
Шу билан бирга, "NSS Labs” компаниясининг олдинги маълумотларига кўра, "Internet Explorer 10” энг кўп зарарли ресурсларни аниқлаган энг ишончли браузерга ҳам айланган эди.