Ҳужумчи футболда, дарвозабондан сўнг, иккинчи муҳим ўйинчи. Ҳужумчиларсиз, ғалаба қозониб бўлмайди, дейиш нотўғри, бироқ ҳужумчисиз ғалаба қозониш ҳам жуда қийин. Шу сабаб ҳам, келинг ҳозирда дунёнинг энг қиммат ҳужумчиларининг 10 талигини кўриб чиқамиз. Леонель МЕССИ («Барселона») — 120 000 000 €* Ушбу ўйинчи фамилияси олдидаги ҳар қандай тахминий нархи ҳақоратли кўринади. Албатта, пул эквиваленти ёрдамида, ҳатто, Леонаро да Винчининг шедеврларига баҳо бериш мумкин, аммо кимдир, унинг асарлари бебаҳолиги борасида бахслашади-ми?! Аргентиналик Леога келсак, у шунчаки футбол ўйнамаслиги, балки санъат асарини ярашитини ҳаммага исботлаб бўлган. Месси хилма-хил рекордларни, ҳал қилувчи голларни ва бошқа ишларни қойилмақом бажаради. "Барселона” дахосига қўйилган виртуал нарх, ҳатто Питернинг "Зенит” клуби учун ҳам фантастик сумма эмас, аммо ким уни сотиб юборади? Ахир бу –Месси! Ахир бу ўша афсонавий Герд Мюллернинг рекордини ортда қолдирган, кетма-кет учта "Олтин тўп” ни қўлга киритган инсон. Қолаверса, Леонинг ўзи "Барселона”да ҳамма нарсадан мамнун. Криштиану РОНАЛДУ («Реал») — 100 000 000 € Тўққиз йил олдин португал "Манчестер Юнайтед” томонидан "Спортинг”дан 17,5 миллион евро эвазига харид қилинган эди. Мадрид клубига Роналду беш баробар кўпроқ суммага сотиб юборилган! Гарчи, уч йилдан сўнг, ҳужумчининг трансфер нархи ўзининг максимал даражасига етган бўлсада, унча кўпга ошмади. Футболчилар учун миллиардлаб пул сарфлашга тайёр бўлган жамоалар кўп, аммо ақлий чегарадан ўтишга ҳеч ким таваккал қилмайди. Шундай бўлса ҳам, қандайдир вақт ўтгач, "Манчестер Сити” Роналду учун 100 миллион евродан воз кечса, жуда ажабланарли хол бўлмайди. Уэйн РУНИ («Манчестер Юнайтед») — 65 000 000 € Руни ҳали ҳеч қачон бунча қиммат турмаган. Ваҳоланки, яқиндан буён Уэйнни макразий ҳужумчи дея ҳисоблаш ҳам қийин. Охирги пайтда у орқароқда тўп сурмоқда ва бу нарса яна бир бор уни универсаллигидан далолат беради. Ушбу ролда Месси ва Роналдуни тассаввур қилиш қийин, бироқ, Руни учун майдон марказида тўп суриш ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. МЮ ҳужумчисининг юқори нархи яна қанчадир вақт орлиғида сақланиб туради. Кейинчалик эса нархга футболчининг яқинлашиб келаётган 30 ёши ўз таъсирини ўтказиши турган гап. Серхио АГУЭРО («Манчестер Сити») — 51 000 000 € Энг қиммат ҳужумчилар квартетига яна бир Аргентина вакили кирди. Агуэро ўтган йили "Атлетико”дан 45-миллион евро эвазига харид қилинган эди ва ўтган вақт ичида нарх озгина ошишга улгурди. Агарда жамоа Чемпионлар лигасида муваффақиятлироқ қатнашганида, "Сити” ўйинчисининг нархи янада қимматроқ бўларди. Ушбу ёзда Агуэро 24 ёшни қаршилади ва хозирги сумма ошиши тайин. Радамель ФАЛЬКАО («Атлетико») — 50 000 000 € Ҳозирда ярим миллион евро колумбиялик голеадор учун камайтирилган нархга ўхшайди. Фақатгина transfermarkt.de сайти томонидан, қишки транфер ойнаси вақтида, Фалькао тахминан қанча туриши аниқроқ айтилиши керак. Агарда, ўтган йили "Атлетико” томонидан ҳужумчи учун "Порту”га тўланган 47 миллион евро жуда катта суммадек туюлган бўлса, эндиликда ушбу маблағ беҳудага сарфланманлигини тушуниб етиш қийин эмас. "Челси” ҳозирнинг ўзида Фалькао учун 60 миллион евро тўлашга тайёр, аммо мадридликларинг офисида бундан кўпроқ сумма кутган ҳолда, ушбу таклифни мазах қилишмоқда. Кейинги ёзда, Европанинг энг бой клублари, ушбу футболчи учун жидий равишда кураш бошлаши турган гап. ХАЛК («Зенит») — 45 000 000 € Ҳозирда Россия чемпионатида тўп сурувчи энг қиммат Бразилия термаси ҳужумчисидир. "Зенит” томонидан Халк учун тўланган сумма, ҳали-ҳамон кўп бахс ва мунозараларга сабаб бўлади. Клубнинг ўзи бразилиялик ҳужумчини 40 миллион евро эвазига сотиб олганини таъкидламоқда, transfermarkt.de сайти эса "Порту”нинг бюджети 55 миллион еврога бойиганига ишонтирмоқда. Нима бўлганда ҳам, катта миқдордаги пул тўлангани аниқ. Ҳужумчининг ўзи эса, одамзот учун даҳшатли сумма қурбонига айланган кўринади. Шунга ўхшаш туйғуларни Фернандо Торрес ҳам ҳис қилган. Ўшанда "Челси” ҳужумчи учун 50 миллион фунт сарфлаган эди. Ушбу ўйинчилар мисолида кўришимиз мумкин-ки, футболда пул ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас. Январда Халк учун виртуал нарх пасайса ажабмас. Робин ВАН ПЕРСИ («Манчестер Юнайтед») — 43 000 000 € Қачондир голланд "Фейеноорд”дан "Арсенал”га атиги 4,5 миллион евро эвазига ўтган эди. Ҳозирда эса унинг нархи деярли ўн баробарга қимматлашган! Гарчи, РВП ўзининг юксалиш давридан ўтиб кетган. Ван Перси – дунёнинг энг қиммат 10 та футболчилари руйҳатида энг кекса ўйинчи, ва албатта, тахминий нархни ташкиллаштиришаётганда ёш катта аҳамият касб этади. Шундай бўлса-да, МЮ ҳужумчиси яна бир неча мавсумлар давомида стабил юқори даражада тўп суришига шубҳа йўқ. Ўтган мавсумги Англия чемпионатининг энг яхши тўпурари, шу йили ҳам снайперлар пойгасида биринчи ўринда кетмоқда ва ушбу муваффақиятни қайтариш учун яхши имкониятга эга. Марио ГОМЕС («Бавария») — 42 000 000 € Агарда, "Бавария” ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси ўз имкониятларининг учдан бир қисмидан унумли фойдаланганда, унинг нархи анча қиммат бўларди. Аммо, ҳатто ҳозирги кўртаскичлар, унга ҳужумчиларнинг 10 талига киришига ҳалақит қилмади. Кетма-кет икки мавсумдан бери Бундеслигада 26 та голдан кам урмаяпти. Бироқ ушбу мавсумда жароҳати сабаб, унинг кўрсаткичлари анча камтарроқ. Фақатгина охирги икки йил ичида Гомеснинг нахри 20 миллионга ошди. Ҳужумчи учун ҳозирги сумма энг юқориси кўринади, чунки, у ҳали Марио Манжукич томонидан рақобатга ҳам бардош бериши лозим. НЕЙМАР («Сантос») — 40 000 000 € Неймар ушбу руйҳатдаги Европа клубида тўп сурмайдиган ягона футболчи. Неймар деярли ҳар куни қимматлашиб бормоқда. Ўзингиз ўйлаб кўринг: 2009-йилнинг охирида у 6 миллионга баҳоланган, бир йилдан сўнг, 18 миллион еврога баҳоланган. Ўтган декабрда у нархи 30 миллион евро атрофида турарди, энди эса унинг суммаси янада ошди. Шундай бўлса ҳам, Европанинг барча пулдор клуби ҳам ёш ўйинчи учун бундай суммани тўлашга журъат қилмайди, сабаби, у Европа чемпионатларидан тўп сурмаган ва бу борада тажрибасиз. 20 ёшли бразилиялик истеъдодга бош номзод "Реал” саналади, аммо Неймарнинг ўзи, Месси билан бир жамоада ўйнашни исташини айтган. Карим БЕНЗЕМА («Реал») — 40 000 000 € Франция терма жамоаси ҳужумчиси "Лион”дан "Реал”га ўтганидан сўнг, узоқ вақт давомида, унинг нархи тезлик билан туша бошлади. "Қироллик клуби” Бенземани 35 миллион евро эвазига харид қилган эди, аммо бир йилдан сўнг, экспертлар уни анча арзон баҳолашди. Тенденцияни 2011/12-йилги мавсумдаги ажойиб ўйини эвазига ўзгартиришга муваффақ бўлди ва шу вақт ичида Бенземанинг баҳоси ҳар бир ойда оша бошлади. Бироқ, 2012-йилнинг иккинчи яримида карим бирмунча кам голлар киритди: 28 учрашувда 9 та гол – топ ҳужумчи учун унча яхши кўрсаткич эмас.
|