Дубай полицияси тасарруфида яна бир суперкар пайдо бўлди. Куни кеча полиция автопаркига MacLaren MP4-12C автомобили келтирилди.
MacLaren MP4-12C 625 от кучига эга бўлиб, 3,3 сонияда 100 км/с тезликда ҳаракатлана олади. Автомобилнинг максимал тезлиги 329 км/с, нархи эса 300 минг АҚШ доллар туради.
Энди Дубай полицияси таркибида 13 та суперкар мавжуд. Lamborghini Aventador, Ferrari FF, Bugatti Veyron, Aston Martin One-77, Mercedes SLS, Bentley Continental GT, BMW, Audi R8s, Mercedes G class Brabus, Mercedes SL 63 ва Nissan GTR автомобиллари шулар жумласидан.
Бундай автомобиллар жаҳоннинг бошқа хеч бир полициясида мавжуд эмас.