|

?ар куни бир нохуш янгиликни эшитмо?дамиз. Россия авиазарбалари ?ай йўсинда Сурияда ин ?урган ИШИДчиларга талофат кўрсатаётгани, бу ?олни А?Ш зимдан кузатаётгани, ОАВ бош мавзусига айланган “Россия у ?илди, А?Ш бу ?илди” ?абилидаги ма?олалар... Бундан ?ам та?ликали тус олаётгани эса доллар ?ийматининг кескин суръатда илгарилаб кетаётганидир!
Энг сўнггиси эса ў? овози тинмаётган мамлакат – Суриянинг Президенти Асаднинг Москвага боргани, уни ?учо? очиб кутиб олган Путин ва бу нозик учрашувчи тан?ид остига олган О? Уй...
Хуллас, ўйин устига ўйин!
Уруш билан ёнма-ён и?тисодий о?со?ланиш ?а?ида ?ам ?ай?уришса, айни муддао бўлар эди. Доллар эса кун сайин ?имматлашгандан ?имматлашмо?да. Минглаб бизнесменлар эса хавотирга тушган.
Кўзга кўринаётган ва ни?об остига яширинган урушлар олдини олиш “гигант” президентларнинг муросасига та?алгандай... На?от бу муроса урушлар ечимини топишдан мушкул бўлса?! ?урур ?урсин, а! А?Ш Россия томон, Россия А?Ш томон табассум ила бир ?адам ташлагиси йў?.
Россия А?Шдан ИШИД Суриянинг ?айси бурчакларида ин ?ургани ?а?ида маълумот сўраганида, улардан “билмаймиз” жавобини олди. Одамларни ?изи?тираётгани эса, Ердан миллион-миллион километр олисдаги Марсда сув о?малари борлигини ани?лашга муваффа? бўлган А?Ш на?от Ердаги ИШИД ишидан, уларнинг илдизидан бехабар?!
Россия жа?ондаги мав?еини (балки, зўрлигини) муста?камлаш, ошириш ёки исботлашга ?арбий куч-?удрати ор?али кўз-кўз ?илишга уринаётгандек. Аслида урушнинг ?ар ?андай кўринишини дунёнинг тинчликсевар бирон миллати истамайди. Дунё тинчлигига ра?на солаётган Аф?онистон, Иро?, Суриядаги буз?унчиликлар ?ачон битади? ?ачон оналар, бевалар, мазлумалар фарёди, гўдаклар кўз ёши тинади? Сиёсий ўйинлар битганда, чо?и! Турли террор гуру?лар ... Йилдан йилга ?ар турлиси пайдо бўлмо?да. Бу жангариларни, гуру?ларни ?ўллаётган ким? Масала шунда! ?аммаси сиёсий ма?садлар йўлида хизмат ?илаётгандай... Буё?да доллар “ўйнаб” ётибди, “ўйнатмо?да” ?ам!
“Доллар ўйини” ?ануз дунёда яккахокимликка интилаётганларнинг сиёсий найранглари бар?ам топсагина тугайдигандай. Унгача, и?тисод – денгиз тўл?инлари каби у ё?дан бу ё??а ва бу ё?дан ё ё??а бориб келаверади...
Жасур ?АМРОЕВ
P.S.: Мамлакатимиз “?ора бозор”ларида А?Ш долларининг 22-октябр куни деярли ?ар соатда ошиб боргани жуда ?айритабиий ?олат сифатида кузатилди. Яна “?ора бозор”даги валюта айрибошлашга дохил янгиликларни зудлик билан ёритиб турувчи “долларуз.ком” сайтининг пайдо бўлиши эса жуда ?алати. ?изи?, “?ора бозор” устидаги “?оким” ким? “?ора бозор”да доллар ?ийматини ким белгилайди?
Бундай ?олат Европанинг кўп мамлакатлари, ?атто Буюк Британияга ?ам хос. Фа?ат “?ора бозор” айро эмас, пул алмаштириш ша?обчаларининг ўзгинасида! Бир ша?обчада бош?а нарх, иккинчисида бош?а. (Масалан, Лондонда 100 долларни 57 -60 фунт стерлинггача сотиш мумкин, сотиб олиш эса 64-67 фунт стерлинггача).
|