Текширувлар чоғида аниқланган камчиликлар туфайли МТС бренди остида ("Мобильные ТелеСистемы") фаолият олиб борувчи "Уздунробита"корхонасининг лицензияси олиб қўйилиши мумкин. Бу ҳақда бугун Давлат алоқа инспекцияси матбуот хизмати маълум қилган. Инспекция томонидан олиб борилган мониторинг ҳамда мобил алоқа абонентлари йўллаган мурожаатлар таҳлили "УЗДУНРОБИТА" ХИЧК томонидан мижозларга кўрсатилаётган мобил алоқа хизматлари сифати ёмонлашганини кўрсатган.
Бунндан ташқари, республиканинг турли ҳудудларида ўтказилган радиомониторинг натижасида,электромагнит мослашув марказининг вақтинча фойдаланиш учун берилган руҳсатномалари мавжуд бўлган "УЗДУНРОБИТА" ХИЧК тегишли жами 48 та таянч станциялари ноқонуний эксплуатация қилинаётганлиги аниқланди. Жумладан:
- Тошкент шаҳрида ўрнатилган 15 та (3G) ва 9 та (ГСМ-1800);
- Сурҳондарё вилоятидаги 3 та (GSM-1800);
- Самарқанда вилоятидаги 5 та (GSM-1800);
- Андижон вилоятидаги 1 та (GSM-1800);
- Қашқадарё вилоятидаги 3 та (GSM-1800);
- Наманган вилоятидаги 2 та (GSM-1800);
- Жиззаҳ вилоятидаги 3 та (3G);
- Қорақалпоғистон Республикасидаги 7 та (GSM-1800) таянч станциялар.
Мазкур ҳолат бўйича Давлат алоқа инспекцияси томонидан "УЗДУНРОБИТА" ХИЧКга тегишли кўрсатма тақдим этилди ва ноқонуний эксплуатация қилинаётган таянч станциялардан фойдаланишни кўрсатма олган кундан бошлаб тўҳтатилиши кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, кўрсатма билан юклатилган вазифалар бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда, "УЗДУНРОБИТА" ХИЧКга берилган тегишли лицензияни амал қилиш муддатини тўҳтатиб туриш ёки тугатиш чоралари кўрилиши маълум қилинди.
Манба: darakchi.uz