Данияда 15 ёшли қиз ўзининг дўсти билан бирга онасини ўлдириб қўйган шов-шувга сабаб бўлган қотиллик бўйича жазо ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Тергов маълумотларига кўра, 15 ёшли Лиза Борх исмли қиз ва унинг радикал исломни қўллаб-қувватловчи 29 ёшли йигити Бахтиёр Муҳаммад Абдуллоҳ қизнинг онасига 20 мартага яқин пичоқ санчиб, уни ўлдиришган. Тергов давомида қотилликдан аввал йигит бир неча соатлаб YouTube видеопорталида “ИШИД” террорчилик гуруҳининг қатл қилиш жараёнлари акс этган видеоларни томоша қилиб ўтиргани маълум бўлган.
Қотилликдан кейин қизнинг ўзи полицияни чақиртирган ва онасининг чинқириғини эшитиб, "қандайдир оқ танли одам!нинг қочиб кетаётганини кўргани ҳақида айтиб, ёлғон маълумот берган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари қизни меҳмонлар учун мўлжалланган хонада ҳеч нарса бўлмагандек телефонда ўйин ўйнаб, видео томоша қилиб ўтирган алфозда кўришган.
Суд ҳукмига кўра, Борх 9 йилга, унинг йигити эса 13 йилга озодликдан маҳрум этилди ва жазони ўтаб бўлгач, мамлакатдан чиқариб юборилиши белгиланди.
BATAFSIL
|