Тошкентда ишлатилган автомобилни харид қилиш ёки сотиш мумкин бўлган ягона автобозор мавжуд. Шаҳарликларнинг онгида "Сирғали” – турли маркадаги ва нархдаги автомобилларга тўла улкан ҳудуддир.
Қуйида автомобилларнинг айнан нархи ҳақида сўз боради. OLAM.uz Ўзбекистон Портали у ёки бу автомобилга нрах қўйишда Сирғали автобозоридаги сотувчилар нималарга таянишини аниқлашга уриниб кўрди.
1-омил. Бирламчи бозордаги нархлар
Иккиламчи бозорда нархнинг шаклланиши бевосита бирламчи бозорга боғлиқ. Оддий қилиб айтганда, ишлатилган автомобилларнинг нархлари янги машиналарнинг нархларига қараб белгиланади.
2-омил. Автомобиль русуми
Табиийки, "Запорожец” автомобили "Lacetti”дан арзонроқ бўлади, аммо бу ерда шуни инобатга олиш керакки, 20 000 – 40 000 км йўл босган 2010 йилда чиқарилган аъло ҳолатдаги "Matiz” автомобили 500 000 км йўл босган 2002 йилда ишлаб чиқарилган "Nexia” автомобилидан қимматроқ бўлади.
3-омил. "Олиб сотарлар/шахсий сотувчилар"
Сотувчиларнинг барчаси икки тоифага бўлинади – олиб сотарлар ва олиб сотар бўлмаган кишилар, яъни ўз автомобилини сотадиган кишилар ёки қимматроқ сотиш мақсадида биринчилардан сотиб оладиган кишилар. Ўз автомобилини сотувчи кишиларни топиш жуда қийин, чунки одатда уларнинг автомобилини бозорга кирган заҳоти уддабурон олиб сотарлар дарров сотиб олишади. Бироқ қатъийроқ кишилар олиб сотарларга оғишмайди, ана шуларни эрталаб соат 8 гача учратиш мумкин. Улар сўрайдиган нарх олиб сотарларникига қараганда анча арзон, чунки одатда улар автомобилни сўраган нархда тез сотиб кетишади.
4-омил. Автомобилнинг ҳолати
Сирғали бозоридаги автомобилларнинг ҳолати "яхши, аъло, янги” тоифалари бўйича баҳоланади. Қоидага кўра, ҳамма ҳолати аъло деб айтади, аммо кўрик давомида кузатувчан харидор кўпроқ "яхши” ҳолатига мос келадиган қатор нуқсонларни кўриши мумкин (бўёқ, балансировка, зазорлар, салон ва ҳ.к.). Ўз ўзидан "янги” ҳолатдаги автомобиль бошқа тоифаларга қараганда анча қиммат туради.
5-омил. Ишлаб чиқарилган йили ва босиб ўтган йўли
Автомобилнинг "ёши” қанчалик катта бўлса, у шунчалик арзон бўлади. Фақат 20-30 йилларда ишлаб чиқарилган раритет автомобиллар бундан мустасно, бироқ улар ҳам янги Lacetti ёки Epica автомобилидан арзонроқ туради. Босиб ўтилган йўл борасида ҳам худди шундай. Йўлни ортга қайтариб бўлмайди, шу боис ҳам бозорда миллион км йўл босган Nexia машиналари туради (улар олдин Тошкент-Нукус йўналиши бўйича такси вазифасини бажарган).
6-омил. "Урилган/урилмаган"
Автобозорда жиддий ҳалокатга учраган, кейин таъмирланиб яна савдога қўйилган автомобилларни учратиш мумкин. баъзи сотувчилар машина "урилганини” тан олишади ва нархи ҳам шу боис арзон бўлади. Баъзилари эса тан олмайди ва урилган автомобилни шунчаки кўп йўл юрган қилиб кўрсатади. Машина ҳалокатга учраган-учрамаганини шахсан аниқлаш мураккаб бўлса-да, бунинг иложи бор. Интернетда ушбу мавзудаги материалларда кўплаб фойдали тавсиялар ва йўриқномаларни топиш мумкин.
7-омил. Позициялар.
Позициялар ўзаро бир биридан унчалик фарқ қилмаса-да, аммо бу ҳам нархга таъсир кўрсатади. Тўғри, баъзида. Хусусан, 3-позициядаги Lacetti 1-позициядаги Lacetti машинасидан, агар уларнинг ҳолати бир хил бўлса, қимматроқ бўлади. Қолган автомобиллар билан ҳам худди шундай.
8-омил. Қўшича функцияларнинг мавжудлиги
Қўшимча функциялар – бу ишлаб чиқарувчи томонидан кўзда тутилмаган, аммо, шунга қарамасдан автомобилнинг ҳозирги соҳиби томонидан ўрнатилган нарсалардир. Уларга машина томидаги люк, карбонли қоплама, движок тюнинги, салон тюнинги ва бошқалар киради. Бозорга автомобиллар мухлиси ва яхши муҳандис бўлган собиқ хўжайини томонидан машинага хавфсизлик ёстиқчалари ўрнатилган Matiz олиб келинганди. Албатта, бундай "бонусли” автомобиллар қимматроқ туради.
9-омил. Божхона йиғими
Ўзбекистон Президентининг 2010 йил 2 апрелдаги № ПҚ-1316 сонли қарорининг иловасига кўра, Ўзбекистонга автомобиль олиб кирганлик учун божхона йиғими 30% ни ташкил этади. Бироқ бу ерда қатор омиллар ҳам бор, хусусан, движок ҳажми, фойдаланилган вақти ва ҳ.к. Бир сўз билан айтганда, "растоможка” ҳам нархнинг шаклланишида сезиларли ролни ўйнайди.
10-омил. Валюта курси
Бозордаги асосий валюта – ш.б. – унинг остида АҚШ доллари яшириниб ётибди. АҚШ долларининг сумга нисбатан курси ҳам нархларда акс этади.
11-омил. Мавсум
Сотувчилар "мавсум” деб кузни айтишади. Уларнинг сўзларига кўра, айнан шу пайтда харидорлар кўп бўлади. Нархлар ҳам шунга мос равишда кўтарилади, Янги йилдан кейин эса яна тушиб кетади. Нима учун одамлар автомобилларни фаол тарзда ёзда эмас, балки кузда сотиб олади, деган саволга, афсуски, ҳеч ким жавоб бера олмади.
12-омил. Ранги
Қанчалик ғалати эшитилмасин, аммо автомобилнинг ранги ҳам нархга 200 дан 300 у.е. гача таъсир қилади. Аммо бу ерда автомобилнинг русуми ҳам муҳим. Оқ Lacetti, босган йўли, чиқарилган йили ва ҳолати билан хил бўлса-да, қорасига қараганда қимматроқ бўлади. Matiz билан боғлиқ ҳолатда эса, тушунарсиз сабабларга кўра, қизил ранг қимматроқ бўлади. Хусусан, биз қизил Matiz оқга қараганда қимматроқ сотилганининг гувоҳи бўлдик. Ҳолбуки, қизил Matiz 2008 йилда, оқи эса 2010 йилда ишлаб чиқарилган.