Бугун Тошкентдаги энг йирик савдо мажмуаларидан бири бўлган Чорсу бозорида ёнғин содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг "Даракчи.Uz"га маълум қилишича, бугун тунги соат 00-24 да, "Чорсу" ОАЖ буюм савдо мажмуасига қарашли миллий либослар шаҳобчасида ёнғин содир бўлганлиги хақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан 8 та асосий ўт учириш экипажи сафарбар этилган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00-46 да тўлиқ бартараф этилган. Аланга 90 кв. метр майдонни қамраб олган. Бозор шийпони ҳамда 4 та кичик дўкон ёниб кетган. 750 кв.метр жой сақлаб қолинган. Мазкур ҳодиса ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида содир бўлган.