Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2014 » Апрель » 16 » CHIN DO'ST INTERNETDA BO'LMEDI
21:47 CHIN DO'ST INTERNETDA BO'LMEDI |
Англиялик антрополог Робин Данбарнинг таъкидлашича, инсон кўпи билан 150 нафар киши билан дўстлашиши мумкин. қолганлари эса тасаввурдан бошқа нарса эмас. ўтказилган тадқиқотлар ҳам бу фикрни тасдиқлади. Тадқиқотчиларнинг тасдиқлашича, интернет тармоғи орқали дўстлашиш реал ҳаётдаги дўстликнинг ўрнини боса олмайди. Антрополог Робин Данбар аввалига ибтидоий жамоалар ҳаётига оид маълумотларни урганиб чиқди. Сўнгра бугунги кун одамларининг интернет тармоғидаги хатги-ҳаракатларини таҳлил қилди ва шов-шувга сабаб бўлувчи хулосага келди.
Асрлар ўтса-да ҳеч нарса ўзгармабди, Инсон мияси унга 150 киши билан реал мулоқотда бўлишга имкон беради. Бу ўринда кишининг билим даражаси, компьютерни қанчалик билиши ва салохияти хеч қандай роль ўйнамайди. "Интернет орқали сиз минглаб кишилар билан мулоқотга киришишингиз мумкин, аммо дўстлик реал хатти-ҳаракатларни талаб этади,» Шу бўлмаса, танишувлар ҳам фақат тасаввурингизда қолаверади", - дейди Робин Данбар. Масалан, Москва шаҳрида истиқомат қилувчи блогер Юлия Усова интернет тармоғи орқали 3 мингдан ортиқ киши билан мулоқотда бўлади. Унга "мана шу 3 минг кишидан сиз қанчасини ишонса ва суянса бўладиган ҳақиқий дўст деб ҳисоблайсиз" дея савол берилганда "уч кишига" деб жавоб қайтарди. "Интернет тармоғи бизга ўзимиз ҳақимизда жар солишимиз учун берилган овоз кучайтиргичга ўхшайди. Аммо бундай овоз кучайтиргич энди ҳаммада бор. Шу боис биз қанчалик бақирмайлик, уни шовқин-сурон босиб кетади", - дейди Стенфорд университети профессори Бернардо Хуберман. Мутахассисларнинг фикрига кўра, интернет орқали танишув юзаки ва узоқ давом этмайди. Уни кўпроқ болаларча қизиқишга қиёс этиш мумкин. Шу боис ҳам интернет орқали танишувлар кўпинча кишиларнинг алданиб қолишига олиб келади. Мутахассисларнинг хулоса қилишларича, интернет танишувлари ҳақиқий дўст орттиришдан кўра, кўпроқ касб тақозоси туфайли қилинган мулоқот ва бошқалар ҳаётига назар ташлашдир.
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 533 |
Добавил: Justin-FT
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|