Ўзбекистонда 25 июлдан бошланган қирқ кунлик чилла 5 августга қадар давом этади.
26 июнь, пайшанба куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +36…+41 даража иссиқни, жануб ва чўл зоналарида эса +42…+44 даража иссиқни ташкил этади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Gazeta.uz’нинг маълумотига кўра, Тошкентда энг баланд ҳарорат 1997 йил 18 июлда қайд этилган бўлиб, ўшанда ҳарорат +44,6 даражагача исиган.
Daryo.Uz’нинг ёзишича, 26 июнь 14:00 ҳолатига кўра Тошкентда 38 даража иссиқ кузатилмоқда.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 28 июнь – 1 июль кунлари ҳаво ҳарорати Тошкентда +41, Қашқадарё ва Сурхондарёда +44, Фарғона водийсида +40, Қорақалпоғистон ва Хоразмда +43, Бухоро ва Навоийда +44, тоғли ҳудудларда эса +32 даражагача кўтарилади.
|