Главная » 2012»Сентябрь»16 » "Бунёдкор" стадиони очилиш маросимига Бекхем, Зидан, Роналду ҳам келиши мумкин
00:37
"Бунёдкор" стадиони очилиш маросимига Бекхем, Зидан, Роналду ҳам келиши мумкин
Ўзбекистон футбол федерацияси расмийларига яқин бўлган манбалардан олинган норасмий хабарларга қараганда, Тошкентга дунё футболининг бир қатор юлдузлари келиши кутилмоқда.
Улар орасида Зайниддин Зидан, Дэвид Бекхэм, Криштиану Роналду ва Лионель Мессилар каби юлдузларнинг номлари келтирилган. Айни пайтда ташкилий ишлар олиб борилмоқда ва бу футболчиларнинг камида биттасининг келиш эҳтимоли юқори.
Хабарингиз бор, ўзбек футболининг 100 йиллига бағишланган тантанали байрам 28 сентябрь куни "Бунёдкор" клубининг янги стадионида бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирга катта ҳозирлик кўрилмоқда ва стадионга кириш таклифномалар орқали амалга оширилади.
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбек футболининг 100 йиллик тантаналарига бағишланган тадбир Тошкентда қуриб битказилган янги замонавий “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Кўпгина ОАВда ушбу очилишга жаҳон шоу-бизнез юлдузлари ва футбол юлдузлари келиши ҳақида маълумотлар тарқалди. Аммо ЎФФ матбуот котиби бугун ушбу хабарларни инкор этди.
“Дўстлар! "Бунёдкор" стадионининг очилишига ҳеч қанақа Шакира, Бекхэм ёки унинг турмуш ўртоғи келмайди. “Реал” – “Барселона” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳам ҳомҳаёл”, - деб ёзади ЎФФ матбуот котиби Санжарбек Ризаев ўз твиттерида. ........................... mana bunga nma disla
men tuwunmiyman,nima kerak wun4a pul sarflab.6wa pulni yaxwiroq narsalarga iwlatiyla.olmaliqni stadionini kim k6rgan,g'irt musurku,wunga 6xwagan stadionlani tamirlasa b6maydimi?
ey etiborilar u.n ke4a real yutqazdi 6rtadagi farq 8 a4ko. Realga dammm ronaldoga ham. Adminlar nimaga rasmda messini rasmi y6 a? Messi hammasidan ku4li 6tmiwda qolgan zidandan ham bekhemdan ham