Осиё Чемпионлар лигаси-2013 мусобақасининг нимчорак финал жавоб учрашувлари доирасидаги "Бунёдкор" ҳамда "Бурирам Юнайтед" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Бутун ўйин давомида "қалдирғочлар" тинимсиз ҳужумлар уюштирганларига қарамасдан, тўп дарвоза тўридан жой олмади. "Бурирам Юнайтед" бўлса, ҳимояда ўйнади ва керакли натижани сақлаб қола олди.
Шу тариқа томонлар дурангга имзо чекишди. Бу эса "Бунёдкор"нинг кейинги босқичга чиқиши учун камлик қилди.
Осиё Чемпионлар лигаси, нимчорак финал "Бунёдкор" - "Бурирам Юнайтед" — 0:0 "Бунёдкор”: Муроджон Зухуров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Артём Филипосян, Саҳоб Жўраев, Жасур Ҳасанов, Марко Блажич, Жавлон Иброхимов, Лутфулла Тўраев, Игорь Таран, Олександр Пишур. "Бурирам Юнайтед”: Сиварак Тедсунгноен, Зиратхон Бунматхан, Пратхум Чутонг, Осмар Барба, Танасак Срисай, Сучао Нутнум, Жирават Макхаром, Сурат Сукха, Сурия Домтайсонг, Кай Хирано, Сури Сукха.
|