28 декабрдан юртимизда Янги йил тантаналари бошланди, бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беради.
Байрам тадбирлари пойтахтимизнинг "Мустақиллик майдони”дан ташқари, "Ўзбекдавлатцирки”, Учтепа тумани Алгоритм даҳасидаги "Roison Elektronics” корхонаси олди ҳамда Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси 12-мавзедаги майдонларида ўтказилади.
Мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу майдонлар байрамона безатилиб, янги йил дастурлари тайёрланди, хавфсизлик чораларини кўрилди, фуқароларнинг мириқиб дам олишлари учун барча шарт-шароитларни яратилди.
Ушбу майдонларда шошилинч тиббий ёрдам, санитария-эпидемиология хизматлари ходимлари ҳам жалб этилган.
Пойтахтни янги йил байрамига байрамона безаш ишлари шу йилнинг 25 декабр куни якунланди.