Брюс Ли нафақат жанговар санъат устаси, балки файласуф бўлган. “У асос солган Жит Кун До кураши тамойилларини оддий ҳаётга ҳам татбиқ этиш мумкин”
Чегарадан чиқиш
“Агарда бажараётган ишингизга чегара қўйсангиз, ҳеч қачон юқори чўққига эришолмайсиз”. У бу сўзларни машғулотларнинг оғирлигидан нолиган шогирдларига айтган. Аммо ҳаётда ҳам шундай: ўзи учун чеклов қўйишдан ёмонроқ нарса йўқ.
Кўпчилик хавфсиз доира ташқарисидаги хавфларни кўргач, чегарадан чиқишни истамайди. Бундай доира ичида эса ҳеч қандай ривожланиш, ўсиш, олдинга силжиш бўлмайди.
Эришиб бўлмайдиган мақсад
Брюс Лининг фикрича, мақсад бу инсон эришиб бўлгач ҳаракатдан тўхтайдиган нуқта эмас. Бу олдинга интилиш жараёнидир. Йўл борми, демак, мақсад ҳам бўлади. Айримлар ўз олдига қўйган мақсадига эришгач, тўхтаб қоладилар.
Бутун сайёрани забт этган бўлсангиз ҳам ҳаракатланишда давом этинг. Коинот улкан.
“Керакли нарсанигина ишлатинг. Устозлардан ўрганинг”. Ўзингизни ўз соҳангиздаги барча нарсани биладигандек ҳис қила бошлашингиз билан навбатдаги устозни қидириб топинг. Ҳаёт бешафқат, билимингизни ошириб ормасангиз, эртами-кечми ўзингиздан кўра билимлироқ рақибга дуч келасиз.
Омадсизлик
Омадсизлик эмас, бетайин мақсад инсонни синдиради. Ҳар бир киши хато қилади ва доноларгина хатосини тан олиб, унинг сабабини аниқлайди.
Кутилмаган хавфга тайёр туриш
Душман кутилмаганда пайдо бўлиши мумкин. Жанговар санъат устаси доимо ҳужумни кутиб яшамаслиги керак – бу уни ожиз, қўрқувдан эзилган инсонга айлантириб қўяди. Хавфни оддийлик билан қабул қилиш лозим.
Эҳтимолий нохушликлардан чўчиб тўсиқ яратиш ўрнига ўз йўлингизда давом этинг, ёлғон ишлатманг ва муҳим паллада ўтган галги хатоларни бартараф қилишга вақт сарфламаслик учун айёрлик йўлига ўтманг.
Ташқи кўриниш ҳеч нарсани англатмайди
Кўпчилик ўз ташқи кўринишига ҳаддан ортиқ эътибор қаратади. Бошқалар олдида ташқи кўринишингиз яхши бўлиши муҳим. Лекин бу муҳим мақсадлардан ҳам юқорироқда турмаслиги керак.
Брюс Лининг айтишича, ўз қувватини зеб-орога эмас, заковатни оширишга сарфлаган маъқул.