Жорий йилнинг 27 июнь куни Ж.Қосимов ва Н.Уразоваларга нисбатан суд ҳукми чиқарилди.
Аввал хабар берилганидек, ўзларини коммунал, тиббиёт ёхуд ижтимоий таъминот хизматлари ходимлари сифатида таништириб, кекса ёшдаги фуқароларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, хонадонларига тўсиқсиз кириб, уларга нисбатан қотиллик, босқинчилик ва бошқа оғир турдаги жиноятларни қасддан содир этган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Ж.Қосимов ва Н.Уразовага нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Бош прокуратуранинг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган эди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2014 йил 27 июндаги ҳукмига кўра, Ж.Қосимов ва Н.Уразова ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топилдилар. Ж.Қосимовга умрбод озодликдан маҳрум қилиш, Н.Уразовага эса 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, суд ҳукмига кўра, Бош прокуратуранинг Ж.Қосимов ва Н.Уразовадан жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилди.
|