Главная » 2014»Май»20 » Боливия президенти маҳаллий футбол клуби билан шартнома имзолади
22:46
Боливия президенти маҳаллий футбол клуби билан шартнома имзолади
Боливиянинг президенти Эво Моралес келаси мавсумда маҳаллий “Спорт Бойс Варнес” клуби шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Бу ҳақда Sports.ru нашри хабар бермоқда.
54 ёшли сиёсатчи биринчи дивизион вакили билан бир йиллик шартнома имзолади. У ярим ҳимоя чизиғида тўп суради. Аммо Моралес иши кўплиги туфайли ҳар бир ўйинда иштирок этолмаслиги хабар қилинмоқда. Майдонга тушса ҳам, 20 дақиқа тўп суриши кутилмоқда. Унинг клубдаги маоши ойига 214 долларни ташкил этади.