Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев фуқаролигини ўзгартирмаган. Бу ҳақда унинг ўзи «Советский спорт» нашрига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар бермоқда
Эслатиб ўтамиз, 6 июль, якшанба куни Чеченистон пойтахти Грозний шаҳридаги «Аҳмат-Арена» стадионида Руслан Чагаев ва келиб чиқиши пуэрто-риколик бўлган АҚШ боксчиси Фрес Акендо иштирокидаги жанг бўлиб ўтган, унда Чагаев очколар бўйича ғалаба қозонганди.
Жанг бошланишидан аввал Руслан Чагаев шарафига Россия мадҳияси ижро этилган ва бу ҳолат кўпчиликни ажаблантирган ва иккилантириб қўйган.
«Мен Ўзбекистон фуқароси бўлиб қоламан. Жанг Россияда бўлаётгани туфайли ташкилотчилар шундай йўл тутишга қарор қилишди. Бунинг устига мен ушбу жангга Грознийдаги «Аҳмат» клубида тайёргарлик кўрдим. Аммо регламент бўйича Ўзбекистон мадҳияси янграши керак эди», – дейди Чагаев.
Аввалроқ, рус нашрлари жанг арафасида Руслан Чагаев шарафига нафақат Россия мадҳияси ижро этилгани, балки Чагаевнин ўзи Россия байроғи остида рингга чиққани ҳақида хабар берган эди.
|