Бойсунда физика ва мантиқ қонунларига зид ҳолат кузатиляпти: мотори ўчиқ машиналар юқорига қараб ҳаракатланяпти, дея хабар беради «Мир» телеканали.
Тепага қараб юраётган машиналар ҳатто тезлигини оширяпти ҳам. Бу ҳолат Бойсун қўриқхонасидаги 50 метрли участкада кузатилади, холос. Мазкур ҳудудда сув ҳам пастга эмас, тепага қараб оқади. Маҳаллий аҳоли буни мўъжиза деб атаса, олимларнинг фикрича, бу оптик алдовдан бошқа нарса эмас.
Шунга ўхшаш участкалар Жанубий Корея, Молдова, Исроил ва Хитойда ҳам бор.