Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги боғда содир бўлган ёнғин сабаблари аниқланди. 19 июль куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Болғали қишлоғига яқин ҳудудда жойлашган мевали боғ бутунлай ёниб кетгани, бирорта кўчат омон қолмагани ҳақида хабар берилган эди. Ўшанда бунга олов билан эҳтиётсиз муносабатда бўлганлик сабаб қилиб кўрсатилганди. Бироқ, Podrobno.Uz тарқатган хабарга кўра, ёнғинга ўша куни боғ яқинида рўй берган йирик йўл-транспорти ҳодисаси сабаб бўлган. Nexia русумидаги иккита автомобиль бир-бирига қаттиқ урилиши натижасида машиналардан бири йўл четига учиб кетган ва газ қурилмаси ўрнатилган автомобилда портлаш рўй берган. Портлаш йирик ёнғинга сабаб бўлган, деб ёзади Podrobno.Uz. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳатланган ёки қурбон бўлганлар тўғрисида маълумот йўқ.