Аёлнинг пиширган овқатлари бугун иштаҳани бўғадиган даражада бемаза эди. Овқатнинг картошкаси куйган, гўшти эса пишмаган. Меҳмонга келган аёлнинг дугонаси, ўғил ва янги келин овқатларни жуда ширин бўлганини сўзласаларда, ундан бир қошиқ еганларича бошқа оғизларига олмадилар. Ниҳоят меҳмонлар уйларига кетиш учун қузғала бошлашди. Ёшлар кетганларидан сўнг дугонаси: - Бугун сенга нима бўлди. Пиширган овқатларингни мазаси оғизда қоларди. Бугун эса биринчи марта келинингни меҳмонга чақирган бўлсанг.. Нега овқатлар бугун шунчалик бемаза? Ё касал бўлиб қолдинг ё бу қилган ишингни тагида бир сири бор, деди. Аёл ним кулиб: - Йўқ, яхшиман. Атайлаб шунақа қилдим. Бу таомларни еган ўғлим ҳеч қачон хотинига "Онам сендан кўра ширинроқ овқат пиширарди”, деган сўзлар билан қалбини оғритмайди.
|