Главная » 2013»Август»18 » Бир кунда неча чашка қаҳва ичиш ўлимни яқинлаштиради?
22:08
Бир кунда неча чашка қаҳва ичиш ўлимни яқинлаштиради?
Қаҳва ичимлигини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш эрта ҳаётдан кўз юмиш хавфини сезиларли даражада оширар экан.
Ёши 55 га етмаган қаҳвага муккасидан кетган эркаклар қаҳвани нисбатан камроқ истеъмол қилганларида ҳам тез-тез ҳаётдан кўз юмиши аниқланди. Агар улар ҳафтасига 28 чашка (кунига 4 чашка ва ундан кўп) қаҳва ичган бўлса, эрта ўлим хавфи бирданига рекорд кўрсаткич, яъни 56% га ошган. Айтиш жоизки, аёллар қаҳвага кўпроқ одатланади, бироқ шунга қарамасдан, ушбу ичимлик туфайли ҳаётдан кўз юмишга камроқ мойил бўлишар экан. Тадқиқотчилар кўп миқдорда қаҳва ичувчи беморлар тез-тез сигарета чекишини ва спорт билан кам шуғулланишини қайд этишмоқда.