«Билайн» компанияси 7 йиллиги муносабати билан Мега акция бошланганини маълум қилди. Акция 4 ноябрдан 27 декабргача давом этади.
Ушбу акция шартларига кўра ҳар бир худуд учун биттадан «Chevrolet Spark» автомобили, шунингдек миллион сўм ютиб олиш имкони мавжуд бўлади.
Мазкур акцияда фақат компаниянинг қуйидаги талабларга жавоб берадиган мижозлари иштирок этишлари мумкин. Абонент жисмоний шахс ва 18 ёшга тўлган Ўзбекистон республикаси фуқароси бўлиши керак. Абонент шартномаси Акция ўтказилаётган даврда амалда бўлиши ва SIM-карта фаол ҳолатда бўлиши зарур. Акцияда «Билайн» компанияси ходимлари ва уларнинг қариндошлари иштирок этиши таъқиқланади.
Ҳар ҳафта бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок этиш учун, ҳафтада алоқа хизмати учун $2 дан ортиқ маблағ сарфланиши кифоя (душанбадан якшанбагача).
Агар иштирокчи «Status» тариф режасининг актив абоненти бўлса, у автоматик равишда ўйин иштирокчисига айланади.
Миллион сўм ютуғи ҳар ҳафта FM 101 «Ўзбегим Таронаси» радиосининг тўғридан-тўғри эфирида 15 ноябрдан эътиборан ўйналади. Ғолиблар радио тингловчилар ёрдамида тасодифий танлов йўли билан аниқланади.
13 та «Chevrolet Spark» автомобили 27 декабрдан бошлаб миллион ўйинида иштирок этган абонентлар орасида ўйналади. Автомобил эгалари қачон ва қаерда аниқланиши ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.