"Билайн” ягона алоқа оператори 3G ва LTE стандартида ишловчи бешинчи авлод iPhone учун nanoSIM-карталарнинг биринчи партиясини харид қилди. Шу кунларда Apple компанияси Сан-Францискода унинг тақдимотини ўтказди.
Unitel МЧЖнинг тижорат директори Дмитрий Григорьевнинг сўзларига кўра, янги авлод SIM-карталарининг биринчи партияси "Билайн” савдо офисларида октябрда iPhone 5 билан деярли бир пайтда пайдо бўлади.
NanoSIM формати июнда Европа телекоммуникация стандартлари институти томонидан тасдиқланган. SIM-карта ҳажмининг кичрайтирилиши смартфон ичида маконни тежашга имкон беради, бунда ускуна корпуси ичидаги бўшаган макон бошқа мақсадларга ишлатилади. Янги SIM-карталар ҳажми ва фаолияти бўйича бугунги кунда муомалада бўлган карталардан фарқ қилмайди, бироқ габарити бўйича анча кичик: наноSIM ўлчами 9х12 мм (microSIM га нисбатан 15х22 мм), наноSIM қалинлиги эса тахминан 15% га кичик.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда "Билайн” Ўзбекистон операторларидан биринчи бўлиб абонентларга iPad 3G ва iPhone 4 учун microSIMни таклиф қилган.