Beeline алоқа оператори odnoklassniki.ru ижтимоий тармоғи билан биргаликда танлов бошланганлиги ҳақида хабар беради.
“1000 ОК” танлови 1 майдан 31 майгача www.ok.ru/beeline.uz саҳифасида бўлиб ўтади. Ғолиб совғалар ҳарид қилиш учун, “5+”, смайл, “кўринмас одам” ва “Одноклассники” сайтининг бошқа пулли хизматларидан фойдаланиши учун асосий соврин – 1000 бепул ОК‘ни қўлга киритади.
Танловда иштирок этиш учун саҳифанинг фойдаланувчилари танлов пости остида “Мен 1000 ОК‘ни … сарфлайман” деган иборани давом эттирган ҳолда шарҳ қолдиришлари зарур.
31 майнинг 12:00гача ўз шарҳи остида энг кўп “Класс!” белгисини тўплаган иштирокчи ғолиб деб эълон қилинади.
“Odnoklassniki сайти билан ҳамкорлигимиз муваффақият билан ривожланмоқда ушбу янги лойиҳа – буни яна бир бор тасдиқлайди, – дейди Unitel‘нинг матбуот котиби Юлия Мелентьева. – Танловнинг устунликларидан бири – нафақат унинг бутунлай очиқ-ойдинлиги, балки бевосита ижтимоий тармоқдан совриннинг қулай олиниши”.
31 май куни 13:00да “1000 ОК” танловининг натижалари сарҳисоб қилинади.
|