Главная » 2013»Сентябрь»19 » Beeline компаниясининг аёл ходимлари кўкрак саратонига қарши текширувдан ўтказилади
00:07
Beeline компаниясининг аёл ходимлари кўкрак саратонига қарши текширувдан ўтказилади
4 йилда республика миқёсида 27000 дан ортиқ хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилган.
«Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ва «Beeline» компанияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида 2013 йилнинг 19 сентябрь куни соат 09.00 дан 16.00 гача «Beeline» компаниясининг Тошкент шаҳридаги бош офисида компания ходималари бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ташхис ишлари уюшма ташкил этган ишчи гуруҳ аъзолари, яъни онкомаммолог, онкогинеколог, УЗД врачи ва психологлар томонидан олиб борилади.
2012 йили «Хаёт учун!» Хайрия форум-марафони, бу йили эса «Хаёт учун!» Хайрия футбол ўйини бош хомийси сифатида иштирок этган «Beeline» компаниясида фаолият юритувчи 150 нафар хотин-кизлар бепул тиббий курикдан ўтказилган.
«Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмаси 2012 йилдан буён хайрия тарзида турли вазирликлар, корхона ва компанияларда фаолият юритаётган хотин-қизларимизни бепул тиббий кўрикдан ўтказиб келмоқда. «Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмаси 2012 йилда бутун Ўзбекистон бўйлаб 9667 нафар аёллар учун бепул ташхис ишларини амалга оширди, шулардан 5172 нафари ҳарбий хизматчи аёллардир. Жорий 2013 йилда Тошкент ҳарбий округи ва «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК нинг аёл ходимларига бепул тарзда 710 та онкомаммолог, онкогинеколог, УТТ мутахассиси ва руҳшунос маслахатлари берилди.
2009-2012 йилларда, яъни 4 йил ичида республика миқёсида 27000 дан ортиқ хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилган.