"Beeline” алоқа оператори ва "Lotte City Hotel Tashkent Palace” биргаликда "Facebook”даги Ёрқинлар Уюшмасида 8 март кунига бағишланган "Романтика оқшоми” танловини ўтказмоқда.
"Beeline Uzbekistan” фойдаланувчилари 7 март куни соат 12:00 гача шарҳ орқали севимли аёлларни Ҳалқаро хотин-қизлар куни билан табриклайдилар. Энг кўп "Like” (Ёқди) белгисини тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади ва 8 март кунидаги байрам тушлигига икки кишилик таклифномани қўлга киритади.
"Баҳор – бу соф туйғулар уйғонган романтика ва янгиланиш пайти, ва бу пайтда яқинларга энг ёқимли онларни совға қилгинг келади, — дейди "Unitel”нинг пресс-секретари Юлия Мелентьева. — "Lotte City Hotel Tashkent Palace” билан биргаликдаги танловимиз барча хотин-қизларимизга ёқади, деб умид қиламиз”.
Эслатиб ўтамиз, "Beeline Uzbekistan” саҳифаси Марказий Осиёдаги энг йирик Facebook -уюшма хисобланиб, 130 000дан ортиқ кишиларни бирлаштиради.