Европа иттифоқи Испаниянинг 7 клубини лицензия ва ҳукуматдан ноқонуний моилавий ёрдам олишда айбламоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатган. Айбландорликда гумон қилинаётган жамоалар рўйхатига "Барселона”, "Реал”, "Атлетик” Б, "Валенсия”, "Эльче”, "Осасуна” ва "Эркулес” киритилди.
Клублар ҳукумат томонидан ноқонуний равишда солиқ тўлашда имтиёзлар олишган. Европа иттифоқи қонунига кўра, имтиёзларни олиш учун клуб акциядорлик жамияти мақомига эга бўлиши керак. Энди 7 апрел кунига қадар юқорида номи келтирилган жамоалар ушбу вазият юзасидан тушунтириш хати ҳамда барча моилавий ҳужжатларини махсус комиссияга топширишлари лозим.