Испанииянинг амалдаги чемпиони «Барселона» ўзининг етакчи футболчиси Леонель Мессини 2015 йилнинг ёзида сотишни мўлжалламоқда.
Бу ҳақда 7 январ куни One World Sports нашри хабар берди.
Тўрт карра «Олтин тўп» соҳиби жамоани 200 миллион евро эвазига тарк этади. Мазкур трансфер клуб президенти Сандро Россельнинг узоқ йилларга мўлжалланган стратегиясига киради. Унга кўра, клуб футболчига бўлган трансфер баҳо ўз чўққисига чиққанда Мессини қўйиб юборади.
Айни дамда Мессининг клубдаги мавқеи жуда баланд.
Сўнгги ойларда Месси вакиллари ва клуб раҳбарияти ўртасида бир неча бор келишмовчиликлар юзага чиққанди. Футболчининг агенти Мессининг маошини кўтаришни раҳбариятдан бир неча бор талаб қилган.
Буниси ҳам етмагандек, Неймарни сотиб олиш учун «Барселона» сарф қилган ҳаражатнинг миқдори Мессининг жаҳлини чиқарган.