АҚШ Украинадаги вазиятга ҳарбий фаолият билан аралашмайди, дея маълум қилди 19 март куни АҚШ президенти Барак Обама. Президентнинг сўзларига кўра, бундан ҳам яхши йўл бор.
“Биз ҳарбий йўл билан Украинадаги вазиятга аралашиш ниятимиз йўқ. Ўйлайманки, ҳатто украиналиклар ҳам бизни Россияга қарши ҳарбий кураш олиб боришимизни ноўрин деб ҳисоблайди. Бу Украина учун ҳам фойда эмас”, - дейди АҚШ ҳукумати раҳбари NBC телекомпаниясига берган интервьюсида.
Бунинг ўрнига АҚШ Россиянинг ҳаракатига халқаро жавоб қайтариш учун барча дипломатик ресурсларни жалб қилади. Вашингтон Москвага Украина ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши кераклиги тўғрисида аниқ сигнал юборади”, - дейди Обама.
Обама аввал жорий қилинган санкциялардан ҳам ҳалокатли иқтисодий санкциялар жорий қилинишини айтиб ўтди. Шунингдек, Барак Обама Россия билан ҳеч ким жанг қилмаслигини қайта таъкидлаб ўтди.
|