Главная » 2014»Май»2 » Барак Обама америкаликлар ишончини йўқотмоқда
23:55
Барак Обама америкаликлар ишончини йўқотмоқда
Барак Обаманинг АҚШдаги машҳурлиги жуда ҳам паст кўрсаткични қайд этмоқда. Washington Post газетаси ҳамда ABC News телеканали ўтказган сўровномага кўра, атига 41 фоиз америкалик Обаманинг президентлик фаолиятини қўлламоқда.
Ушбу натижа ноябр ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларидан аввал демократлар учун жуда ҳам ёмон кўрсаткич. Экспертлар АҚШнинг ташқи сиёсатидаги омадсизлар қаторига америкалик дипломатларнинг Суриядаги муваффақиятсизлиги, Украинадаги вазиятга қўшилиши ҳамда Обаманинг Осиё давлатлари бўйлаб қилган натижасиз сафарини киритишмоқда, дея хабар бермоқда Россия 24 телеканали. Республикачилар АҚШнинг ҳозирги сиёсатини мамлакат тарихидаги энг ёмони дея аташмоқда.