Интернетда машҳур Тард лақабли мушук (Баджаҳл мушук) эгаси Табата Бундесен ҳайвонининг машҳурлигидан 99,5 миллион доллар ишлади. “Мушугим ижтимоий тармоқларда пайдо бўлганидан сўнг саноқли кунлар ўтиб, официантликни ташладим. Телефон тинмай жирингларди”, — деб эслайди Бундесен. “Баджаҳл мушукнинг энг ёмон Рождествоси” шу йилнинг ноябрь ойида экранга чиқди. Мушук реклама роликларида ҳам суратга тушди, унинг тасвири совғага мўлжалланган маҳсулотларда пайдо бўлди, Баджаҳл мушук ҳақидаги китоб 15 тилда чоп этилди. Маълум бўлишича, мушукнинг даромади Мэтт Дэймон, Мэтью Макконахи, Николь Кидман ва Кэмерон Диас сингари машҳур актёр-актрисаларникидан кўпроқ.
|