Аёл бўлишнинг ўзига яраша яхши томонлари кўп. Наҳорги ошга боролмаслигини ҳисобга олмаганда, хурсанд бўладиган нарсаларинг анча.
Соқол-мўйлов муаммоси йўқ. Соатлаб гапириб чарчамаймиз. Машина ҳайдаганда йўл қоидаларини бузмаймиз. Қўшниникига элакка чиқсак, эллик оғиз гапни топамиз.
Макримиз оз эмас, кўп эмас, нақ қирқ туяга юк бўлади. Хоҳласак эрни эр қиламиз, хоҳласак қаро ер. Худога шукр, эркаклардан кўра кўпроқ умр кўрамиз.
Эркаклар учун илҳом париси ҳам биз. Юз оҳангга солиб куйдирадиган ҳам, суйдирадиган ҳам ўзимиз.
Кал бўлишдан қўрқиш нималигини билмаймиз.
Баъзида «гап»га, баъзида «чап»га эмас, фақат «гап»га борамиз! Шунинг учун биров кўриб қолса-я, деган хавотирда юрмаймиз. Хотиндан аламини олиш нималигини билмаймиз. Ҳар куни бозор айлансак ҳам зерикмаймиз.
Аёл бўлиш яхши!
Ётоқхонадаги кийим шкафининг ярмидан кўпи сеники. Чунки эр топиб келган пул қўлимизда.
Эржонимизнинг топиб-тутганини истасак бир кунга, истасак бир ойга етказамиз. Рўзғорда минг сўм ҳам қолмаган тақдир ҳам бизда эллик минг сўм ҳамиша топилади.
Гап билан эришолмаган мақсадимизга «ядро қуроли»миз бўлмиш йиғи билан албатта эришамиз.
Шунақа, ҳурматли эркаклар, орзуингиздаги аёлни топган бўлсангиз бошқа орзуларингиз билан хайрлашаверинг.
Ha endi erkakla bor ayola uyda mazza qib ötiradi? Erini topganiga shukir qib ummuman g'amlaring yöq? Uydagi bolachalaringa qarab törasla,erkak kiwini umri köchada ötadi, erkaklardanam köp bza yawemiz debsila?kanewna köp yaweslada g'am yöq uy yöq? AGAR TOG'ISH VAQTI KELGANDA SLARAM ERKAK BÖLIB TOG'ILMABMIZ DIB AFSUZ QSAYLA KERAK?A