Атрофингиздаги одамлар "иномарка"ларини кўз-кўз қилиб юрган пайтда
остингиздаги эскириб кетган "Москвич" тулпорига кўзингиз тушиб афсус
чекманг. Одамлар борки, бир қарашда оддийдек кўринган машинани ҳам
"қўғирчоқ" қилиб олади. Бунинг устига машиналарга чирой берадиган,
мутахассислар тили билан айтганда, "тюнинг" қиладиган салонлар ҳам йўқ
эмас. Мана уларнинг баъзи маҳсулотлари билан танишинг. Ким билсин,
эҳтимол, сиз ҳам шунга ўхшаш қилиб машинангиз қиёфасини янгилаб олишга
қарор қиларсиз?!