Apple уч кун ичда 5 миллионта iPhone 5 сотди img Apple ширкати 21 сентябр куни сотувга чиқарилган iPhoneнинг янги модели уч кун ичида 5 миллион дона сотилганини маълум қилди. iPhone 5 дунёнинг 9 давлати, жумладан, АҚШ, Франция, Канада ва Японияда сотувга чиқарилган эди. Шу ҳафтанинг охиригача iPhone 5 яна 22 давлатда сотувга чиқарилади. Apple жорий йилнинг охиригача iPhone 5 дунёнинг юзта давлатида сотиладиган бўлади. 2011 йилда iPhone 4S сотувга чиқарилганидан кейинги уч кун ичида тўрт миллион дона сотилган эди. iPhone 5 эса Apple ширкатига сотувлар бўйича янги рекордни совға қилди. Бироқ смартфон янги моделининг харидоргирлиги ширкат вакиллари режалаштирганидан озроқ бўлиб чиқди. Apple ширкати биринчи уч кун ичида олти миллион дона iPhone 5 ни сотилишини башорат қилган эди...!
Olganlar unchalik zo'o'o'r emas deyishyapti, google qidiruvi yo'q ekan,inet tormoz,sensor netochniy ishlaydikan,barmoq sensorga yaqin borsayam bosilib ketarkan,korpusi tez qirilarkan!Bundan chiqdi puliga xali arzimaydi!