"Apple” компанияси айфонлар савдоси билан боғлиқ янги рекорд ҳақида эълон қилди.
Компания уч кун ичида "iPhone 5s” ва "5c” смартфонларидан 9 миллион дона сотган. "Бу тарихдаги энг яхши савдоларимиз бўлди”, — дейди корпорациянинг ижрочи директори Тим Кук. Унинг сўзларига кўра, ҳозир смартфонларга бўлган талаб жуда юқори.
Ўтган йили савдолар бошланганидан кейин бир ҳафта ичида 5 миллион нусхада сотилган "iPhone5” рекорд ўрнатганди. Бу сафар компания девайсларнинг иккита линиясини бирданига чиқарди. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, каттароқ модель унинг пластик версиясига қараганда оммабопроқ бўлиб чиққан.