Жаҳон чемпионати мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Уругвай ҳамда Коста-Рика клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, Коста-Рика термасининг ғалабаси билан якунланди.
Бу ҳисобни кўпчилик кутмаган бўлиши турган гап. Сабаби, Уругвай қандай қудратга эга эканлигини яхши биламиз. Аммо, Жаҳон чемпионати кутилмаган ҳисобларни тақдим этишда давом этади. Уругвай таркибида Суареснинг йўқлиги билинди чоғи, шунақа кучли жамоа имкониятни бой бериб қўйди.
Дастлаб, Кавани 24-дақиқада пенальтидан ҳисобни очади. Кейин эса, голларни Коста-Рика футболчилари уришди. Иккинчи бўлимда мураббийнинг кўрсатмаларини бажарган Марказий америкаликлар учта гол киритишнинг уддасидан чиқишди. Голларни Кэмпбелл, Дуарте ва Уреньялар уришди.
Мазкур ҳисоб ўйин охирларигача ўзгармасдан қолди ва Коста-Рика термаси дастлабки уч очкони қўлга киритди.
Жаҳон чемпионати, 1-тур
Уругвай – Коста-Рика 1:3 (1:0, 0:3)
Голлар: 1:0 – 24, пенальти Кавани, 1:1 – 54 Кэмпбелл, 1:2 – 57 Дуарте, 1:3 – 84 Уренья.
Уругвай – Муслера, М.Перейра, Годин, Лугано, М. Касерес, Аревало, Гаргано (А. Гонсалес, 60), Стуани, К. Родригес (Эрнандес, 76), Кавани, Форлан (Лодейро, 60).
Коста-Рика – Навас, Гамбоа, Дуарте, Гонсалес, Уманья, Диас, Руис (Уренья, 83), Борхес, Техеда (Куберо, 74), Боланьос (Баррантес, 89), Кэмпбелл.
Огоҳлантиришлар: Лугано (50), Гаргано (56), М. Касерес (81).
Майдондан четлатиш: М.Перейра (90).
Жаҳон чемпионати мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Англия ҳамда Италия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, Италия термасининг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, биринчи бўлимнинг 35-дақиқасида италияликлар бурчак зарбасидан ажойиб тарзда фойдаланиб, тўпга чиқиб борган Пирло тўпни Маркизиога қолдирди ва Клаудио жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўўлаб, дарвозабонни доғда қолдирди – 0:1.
Орадан икки дақиқа ўтгач, Англия термаси мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Тезкор қарши ҳужумда Руни жамодоши Старрижга тўпни узатиб бергач, Дэн ўз имкониятини қўлдан бой бермади.
Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Кандреванинг ҳаводан узатган тўпни Балотелли ббоши билан дарвозага тўғирлаб қўйди – 1:2. Учрашув охирига қадар инглизлар ҳисобни мазкур натижани ўзгартира олишмади.
Демак, Италия мусобақадаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди ҳамда Коста-Рика билан бир қаторда уч очко тўплади. Англия эса Уругвай сингари очко тўплай олмади.
Жаҳон чемпионати. D Гуруҳи. 1-тур
Англия – Италия 1:2 (1:0, 0:1)
Голлар: 0:1 – 35 Маркизио, 1:1 – 37 Старриж, 1:2 – 50 Балотелли.
Англия – Жо Харт, Джонсон, Джагелка, Кэйхилл, Бейнс, Жеррард, Хендерсон (Уилшер, 73), Уэлбек (Баркли, 61), Стерлинг, Руни, Старриж (Лаллана, 80).
Италия – Сиригу, Дармиан, Бардзальи, Палетта, Кьеллини, Де Росси, Кандрева (Пароло, 79), Верратти (Мотта, 57), Пирло, Маркизио, Балотелли (Иммобиле, 73).
Огоҳлантириш: Стерлинг (90).