Chevrolet (АҚШ) компанияси Spark автомобилининг электр версиясига тегишли баъзи техник характеристикалар билан ўртоқлашди.
Хэтчбек кўпи билан 8 сонияда 100 км/с гача тезликни ошириши ва ҳайдовчига машинани бошқаришдан эмоционал ҳузурни таъминлаши керак.
Chevrolet Spark EV 144 кучли ток узатадиган агрегатга эга бўлади. Chevrolet тарқатган маълумотга кўра, машинанинг ҳақиқий қуввати 10 от кучига паст бўлиб чиқди, бироқ электр моторни мойли совутгич билан таъминлашга қодир айланишлар сони 540 Нм га етади.
Айнан шу нарса янги машинага динамикани таъминлаши керак.Бензинда юрадиган энг тезкор Spark 100 км/с тезликни олиш учун қарийб 13 сонияни сарфлайди. Лойиҳа бош муҳандиси Чак Расселнинг фикрича, электр хэтчбек ўзини экологик вазият учун масъул деб биладиганлар учун мўлжалланган.
Chevrolet Spark электрокари келаси йил бошидан ишлаб чиқарилади. Сотувга эса Калифорнияда ҳудудида яқин ёз мавсумида чиқади.