Ҳозирда юртимизда Янги футбол жамоалари ташкил этилмоқда. Ана шундай ёш жамоаларимиздан бири бу – Тошкентнинг «Истиқлол» клубидир. Март ойининг 30-санасида «Истиқлол» жамоасининг янги мавсум олдидан таркибга келиб қўшилган футболчиларини ОАВ вакилларига таништирув маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тақдимот маросимида янги ўйинчилардан Нодир Қўзибоев, Ҳасан Эргашев, Нодир Одилов ва Алишер Узоқов, шунингдек, жамоа вице-президенти Шохид Тиллабоев ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Шу тариқа энди Алишер Узоқовни нафақат киноларда балки майдонда ҳам кўришимиз мумкин. У жамоада 10 рақам остида тўп сурадиган бўлди!
"Истиқлол” жамоаси 2012 йил ташкил этилган. 2013 йил эса бу жамоа Ўзбекистон биринчи лигасида қатнашади.
30 март куни жамоа биринчи ўйини Тошкентнинг «НБУ-Осиё» клубига қарши ўтказди ва 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.