Ҳаётда ўз ўрнингизни топиш йўлидаги курашда имкониятингизни чамалаб кўрмоқчимисиз? Унда қуйидаги тест саволларига жавоб беришга уриниб кўринг. Ижобий «ҳа» жавобга — 3 балл, «йўқ» жавобига — 0 балл, «билмайман» жавобига эса — 1 баллдан қўйиб чиқинг.
1. Сиз гоҳ-гоҳида зерикиб қоласизми?
2. Ўзингизга ёқасизми?
3. Шўҳликни тушунасизми?
4. Ўз ишингизни яхши кўрасизми?
5. Сержаҳл инсонмисиз?
6. Ўзингизни бошқалар билан тез-тез таққослаб турасизми?
7. Ўз сирларингиздан огоҳ дўстларингиз борми?
8. Ҳордиқ олиш учун ҳамиша вақт топа оласизми?
9. Илк бор машинага ўтирсангиз, ўзингизни синаб кўриш истагида бўласизми?
10. Керакли билим ва тажрибага эга бўлмасангизда, қизиқарли ишга эга бўлиш учун ҳаракат қиласизми?
11. Ишга жойлаша туриб, зарур бўлса-да таржимаи холингизнинг айрим далилларини яшира оласизми?
12. Таваккал қилиб, барча жамғармаларингизни янги лойиҳага сарфлаш қўлингиздан келадими?
13. Раҳбарингиз латифа айтганда кулиб турасизми?
14. Сиз ўз дўстингиз (дугона)нинг хотини (эри) билан учраша оласизми?
15. Севимли кишингизни деб бирор ишнинг баҳридан ўтишга тайёрмисиз?
Энди тўплаган балларни ҳисоблаб чиқинг:
10 баллгача:Сиз шахсий тортинчоқлигингиз асирисиз. Шахсий кучсизлик тушунчаси сизда шу қадар чуқур ўрнашиб қолганки, юзага келаётган муаммоларни теран англашга ҳалақит беради. Ўзингизни қўлга олинг ва ишончни шакллантиринг.
11 дан 30 баллгача:Сиз ҳамиша ўз эҳтиёжларингизни ҳаётдаги вазиятларга қараб ўлчайсиз ва тажрибали денгизчи сингари сув ости тошлари-ноқулай ҳолатлар ва жанжалларни четлаб ўтасиз. Таваккаллик сизга хос фазилат эмас.
31 баллдан юқори:Сиз хотирангизни йўқотиб ўзингизни турли ҳодисалар бағрига ташлайсиз. Аммо ҳаётдаги абадий ҳаракатингиз асло довюраклик эмас, балки вазиятлар олдидаги қўрқувдир. Ўйлаб кўринг-чи, тақдирингиз хўжайини ўзингизмикан? Ҳаётни яхши томонга ўзлаштириш учун ҳар бир қадамингизни ҳисоблаб чиқишга ҳаракат қилинг.