28 апрель куни ўтказилиши керак бўлган "Ҳаёт учун” хайрия марафони "хавфсизликни таъминлаш мақсадида” бекор қилинди, деб ёзади kun.uz сайти. Бу ҳақда "Фонд Форум” васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова ўз твиттерида маълум қилди.
Гулнора Каримованинг ўз твиттерида ёзишича, "қўриқланадиган иншоотлардан ташқаридаги барча оммавий тадбирлар хавфсизликни таъминлаш мақсадида бекор қилинади”.
"Ҳаммамиз жуда узоқ вақт тайёргарлик кўрганимиз "Ҳаёт учун” марафони ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз футболкаларни сотиб олганлар ва кино, эстрада, театр юлдузлари иштирокида, жонли эфир тарзида, Бостондаги портлашлардан жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, акция ўтказишга қарор қилдик”, – деб ёзади Каримова.
Гулнора Каримованинг қўшимча қилишича, эсдалик ёзувлар туширилган майкалар "Фонд Форум”нинг АҚШдаги "Сьюзан Комен” жамғармасидаги ҳамкорлари орқали Бостонга етказилади.