Бир гуруҳ кимсалар Ўзбекион ва Қозоғистон чегарасини катта миқдордаги моддий-товар бойликларни олиб ўтаётган пайтда қўлга олиндилар.
Улар Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги қўшни мамлакат билан чегарадош ҳудудларда яшовчи фуқаролар – Улуғбек Убайдуллаев, Умиджон Ибрагимов, Сардор Имомалиев ва Дилшод Мирзааҳматов экани маълум бўлди. Улар ўзлари яшаётган ҳудудни пул топиш учун айни муддао деб ҳисоблаб, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ва контрабанда билан шуғулланиш жиноят эканини ҳам унутиб қўйишди.
Улар шу йўл билан анча-мунча пул ҳам топишди. Аммо, кўза кунда эмас, кунида синади, деб бежиз айтишмаган. "Ҳамкорлар” Қозоғистондан катта миқдордагни пардоз-андоз воситаларини олиб ўтишга қарор қилишганди. Улар давлат божхона масканлари назоратини четлаб ўтишнинг йўлларини муҳокама қила бошлашди. Улар турли номдаги пардоз воситаларини моторли қайиққа ортиб, Сирдарё орқали юртимиз ҳудудига олиб кирадиган бўлишди. Аммо, соҳилда уларни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кутиб туришарди.
Натижада бу жиноий гуруҳнинг икки нафар аъзоси қўлга олиниб, уларга нисбатан шу ернинг ўзида жиноий иш қўзғатилди. Тез орада гуруҳнинг учинчи аъзоси ҳам қўлга олинди. Кейин эса, суд бўлиб ўтди ва гуруҳ аъзолари қонунда белгиланган тартибда тегишли жазоларга маҳкум этилди.
Суд курсисида ўтирганлар орасида фақтагина Улуғбек Убайдуллаев йўқ эди. У қаергадир ғойиб бўлганди. Бироқ, қочиб қаерга ҳам борарди? Бузоқнинг юугургани сомонхонагача эмасми?