АҚШни кучли қорбўронлардан кейин совуқ ҳаво эгаллади. Вашингтонда кузатилаётган ҳаво ҳарорати сўнгги 20 йил ичидаги энг совуғи дея тан олинди.
Шифохонага келтирилган барча беморларнинг барчасида кучли совуқ қотиш ташҳиси.
Бундай ҳаво АҚШнинг кўпгина штатларида кузатилмоқда. Айрим туманларда -62 даража совуқ қайд этилган. Бир нечта штатларда эса жамоат траспорти ҳаракати, таълим ва маданият масканларининг фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Ҳозир ҳаво ҳарорати Нью-Йоркда -13, Чикагода -16, Детроит -18, Сент-Полда -21, Филаделфияда -11 даража совуқни қайд этмоқда.