Тайбэйдаги Тайван университети олимлари "ақлли тиш” ишлаб чиқди. Янги технология беморнинг овқатланиш режимини назорат қилишга ёрдам беради.
Олимлар тиш қопламасига датчиклар билан жиҳозланган микрочипни ўрнатишди, у одамнинг барча одатларини қайд этиш имконини беради. Датчиклардаги махсус компьютер дастури эса маълумотларга ишлов бериб, оғиз нима қилаётганини (чайнаётгани, йўталаётгани, овоз чиқариб ўқиётгани ёки ичаётганини) аниқлайди.
Олимларнинг сўзларига кўра, микрочип инсон саломатлигига ҳеч қандай зарар етказмас экан. Қурилмани тозалаш ёки ишлов бериш учун оғиздан чиқариб олиш ва зарядлаш мумкин. Энди янги технология туфайли беморларни семириш, кашандалик ва ичкиликбозлик каби касалликлардан даволаш мумкин бўлади. Шунингдек, олимлар "ақлли тишга” Bluetooth ўрнатишни ҳам режалаштирмоқда, бу ишлов берилган материални телефон ёки планшетга юбориш имконини беради.