Японияда ақлли ахлат челаги ишлаб чиқилди. «Смарт трешбокс» у томонга ирғитилган чиқиндини ўзи тутиб олади.
Кераксиз нарсаларнинг траекториясини ва уларнинг ерга тушиш нуқтасини ҳисоблаш учун челак «Икс бокс 360» қурилмаси учун ишлаб чиқилган махсус датчиклардан фойдаланади. Зарур жойга тезлик билан етиб бориш мақсадида у моторлаштирилган ғилдиракларни қўллайди.
Айтиш жоизки, қурилмани соҳага оид тегишли билимларга эга бўлган одам эмас, балки оддий ҳаваскор йиғганини қўшимча қилиш жоиз. Иштиёқманд инсон интернетда қурилмани яратишнинг тўлақонли жараёнини барчага намойиш этди. Кодни ёзишдан тортиб, деталларни йиғишгача бўлгани шулар жумласидандир.