25 йилликнинг энг яхши автомобиллари рейтинги (ФОТО)
Британиянинг "AutoExpress” нашрига кўра, биринчи авлод "Ford Focus” автомобили охирги 25 йилликнинг энг яхши автомобили сифатида тан олинган.
1. Британияликларнинг фикрича, айнан "Focus” янги стандартларга асос солиб, бутун дунё дизайнерларини янги йўналишда ҳаракатланишга мажбур қилган.
2. Иккинчи ўринга британияликлар Италияда чиқадиган "Lancia Delta Integrale” ихчам спорт автомобилини муносиб кўришди.
3. Инглизларнинг суперкарларни ёқтиришини "McLaren F1” автомобилининг учинчи ўринни эгаллагани ҳам тасдиқламоқда. 1993-2005 йилларда ушбу спорт автомобили дунёдаги энг тез машина ҳисобланган.
4. Тўртинчи ўрин "Volkswagen Golf VII”га насиб этди. Бу автокомпания 2012 йил сентябридан буён Европада ишлаб чиқараётган дунёдаги энг оммабоп хэтчбэкнинг еттинчи авлоди ҳисобланади.
5. Биринчи бешталикка "Nissan Motor” компаниясининг "Nissan GT-R” спорт автомобили нуқта қўйди.
6. Олтинчи ўринни биринчи авлод "Audi TT” автомобили эгаллади. Ушбу машина нафақат ингилзларнинг балки болгар полициячиларининг ҳам севимли автомобили ҳисобланади.
7. "Bugatti Veyron” рейтингда еттинчи позицияга чиқиб олди. 2005 йили оммага тақдим этилган ушбу суперкар энг тез ҳаракатланадиган серияли автомобиль ҳисобланади.
8. Саккизинчи ўринни "Alfa Romeo 156” эгаллади.
9. Ҳашаматли "Aston Martin DB9” га эса тўққизинчи ўрин насиб этди. У 2004 йилда яратилган.
10. Ўнинчи ўринга Лондоннинг энг нуфузли мавзеларида оммабоп бўлган "Rover Mini Cooper”га муносиб кўрилди.