Бундай прогнозни celestialpatrol.com лойиҳаси ходимлари тақдим этишди.
Зилзилалар прогнози Дастури доирасида тайёрланган мазкур рейтинг Евроосиё қитъасида бўлиши эҳтимоли мавжуд бўлган кучли зилзилалар асосида тайёрланган.
Podrobno.uzнинг лойиҳа ходимларига таяниб хабар беришича, мамлакатимиздаги биринчи зилзила жойи Айдаркўлдан жануб ва жануби-шарқ томонда бўлиб, унинг кучи 5,0-5,6 баллни ташкил қилади. Фарғона водийси бу борада унча фаоллик кўрсатмайди. Бу ердаги ер силкинишининг кучи 5 баллдан юқорини ташкил қилмайди.
Рейтинг-прогнозчиларнинг айтишларича мазкур рейтингга кичик ва ўртача кучдаги зилзилалар киритилмаган, фақат кучлилари инобатга олинган.
Рейтинг-прогноз "Самовий патруль” ва "Каскад” дастурлари маълумотлари асосида тайёрланди.
Рўйҳатнинг биринчи ўрнидан Шимолий Эрон кучи 6,3-7,0 зилзила эҳтимоли билан жой олди. Рейтингнинг иккинчи ўрнидан Озарбайжон ва Туркманистон (5,8-6,5), учинчи поғонасидан эса Тожикистон жой олди. Бу ердаги зилзила қурилаётган Роғун ГЭСи яқинида рўй бериши башорат қилинган.